Ушбу ҳадиси шарифдаги «ал-каййис» сўзи ақл-заковатли ва зийрак инсонни англатади. Оиша р.а.дан ривоят қилинади: «Дунё ҳовлисиз одамнинг ҳовлисидир. Ақли йўқ инсон шу ҳовли учун тўплайди». Аҳмад ва Бухорий ривояти. Энг ажаблиси шундаки, инсонлар итдек ташланаётган мана бу дунёнинг ҳеч қандай қадр қиммати йўқдир. Унинг қадри охират олдида сариқ чақага тенгдир. Бани Фахд иниси Муставриддан ривоят қилади. Расулуллоҳ дедилар: «Охиратнинг олдида дунёнинг қиммати шунчаликки, бирортангиз бармоғини денгизга солса, қарасинки қўлида нима қолади?!» Термизий, Муслим, ибн Можжа ва Аҳмад ривояти. Маскар ибн Саъддан ривоят қилади. Расулуллоҳ дедилар: «Агар дунёни Аллоҳнинг назарида пашшанинг қанотичалик қадри бўлганда эди Аллоҳ бирор кофирни дунёдан бир қултум ҳам тоттирмас эди». Термизийнинг саҳиҳ санаб билан қилган ривояти. Муставрид ибн Шаддоддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ билан бирга ўлакса қўзи устида тўхталган отлиқлар орасида мен ҳам бор эдим». Расулуллоҳ дедилар: «Мана бу қўзини кўряпсизларми, ўз аҳлига арзимас-хор бўлгани учун уни улоқтириб юборибдилар». Саҳобалар: «Хор бўлганидан кейин улоқтириб юборганларда, ё Расулаллоҳ»- дедилар. Расулуллоҳ дедилар: «Дунё Аллоҳнинг наздида ўз аҳлига хор бўлган мана бу ўлакса қўзидан ҳам хорроқдир». Термизий ривояти. Муслим ҳам ушбу ҳадисни Жобир томонидан шу маънода ривоят қилган. Демак дунёнинг қадри сув юқисига тенг экан, уни Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотичалик қиммати йўқ экан, у Аллоҳга ўлик қўзидан ҳам хорроқ экан, қандай қилиб ақлли, зийрак мусулмон киши кенглиги еру-осмончалик жаннатлардаги мангу ва абадий неъматларни қўйиб дунё билан ғурурланади. У Расулуллоҳнинг қуйидаги муборак сўзларини эшитмаганмиди? «Жаннатдаги бир қамчининг ўрни дунёдан ва дунёдаги нарсалардан яхшироқдир. Аллоҳнинг йўлида эртаю кеч юриш дунёдан ва ундаги нарсалардан яхшироқдир». Бу ҳадисни Бухорий, Термизий ва Аҳмад Сахл томонидан ривоят қилганлар. Шундай экан, Аллоҳ Таоло жаннатда тайёрлаб қўйган кенг боғу роғларни, ундаги нарсаларни роҳатлантирадиган ва кўзларни қувонтирадиган неъматларни тарк этиб, қамчининг ўрничалик нарса устида муккадан кетиш ва итдек талашиш не учун?, не сабаб? Мусулмон Расулуллоҳнинг муборак қўлларини Абдуллоҳ ибн Умарнинг елкаларига қўйиб, унга гапирган гапларини эшитмаганмиди: «Дунёда ғарибдек ёки йўловчидек бўлгин». У Расулуллоҳнинг «Дунё мўминнинг қамоқхонаси, кофирнинг жаннатидир» деган сўзларини эшитмаганмиди? Муслим, Термизий, ибн Можжа ва Аҳмад ривояти. Нечук у дунёда сафар қилмайдиган муқим янглиқ яшамоқда? Ҳолбуки бу дунё қамоқхона, ўзининг жойига жаннатдаги уйига фақат шу қамоқхонадан чиқиш билан қайтар эди. Бунга жавоб шуки, мусулмон ушбу ҳадисларни эшитган бўлса ҳам бироқ, бир «нарса» унинг ақлини пардалаб, ундан заковат ва ҳидоятини тортиб олган бўлиши мумкин. У нарса ҳавои-нафсдир. Ҳавои-нафс ўрта хорликни остин-устин қилиб юборишга, ақлли, зийрак мусулмонни охиратдан дунёни афзал биладиган қилиб қўйишга, мусулмон билан Аллоҳнинг шариатига чекланиш орасини тўсиб қўйишга ҳамда уни маъсият
71-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100
|