талабни тўкис адо этади, Аллоҳдан ҳақиқий тақво қилади. Ана ўша даъватчи дунё муҳаббатидан иборат бўлган иккинчи довонни босиб ўтиб, охиратни афзал билган ва охират учун амал қилган инсондир. У бутун оламлар Парвардигорининг изни-иродаси билан жаннат неъматларига «пешқадам» бўлгувчилардир.
Бироқ дунёдан насибани олиш ва ҳалол-пок нарсалардан фойдаланиш, ҳалол йўл билан, Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлиши шарт. Масалан, мол-бойлик дунёдандир, уни савдо-сотиқ билан ҳосил қилиш дуруст бўлгани ҳолда ёлғончилик ёки судхўрлик билан ҳосил қилиш ножоиздир. Бойликни емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, уй жойга, ҳожатларни чиқаришга, муҳтожларга садақа қилишга сарфлаш дуруст. Ароқ сотиб олиш, хўжа кўрсинга зиёфатлар уюштириш, рақс ва ўйин кулгу биноларини қуришга сарфлаш мумкин эмас. Никоҳ ҳам дунёдан, унга зино билан эмас, зивож билан эришилади. Кийим кечаклар дунёдан. Улар кибру-ҳаво ёки зийнат учун эмас, балки авратни тўсиш учун, иссиқ-совуқдан сақланиш учун кийилади. Ўйин-кулгу дунёдан. Шунинг учун отларни тарбиялаш, камондан ўқ отиш ва шунга ўхшаш ўйинларни ўйнаш мумкин. Расулуллоҳ дедилар: «Мусулмон киши ўйнайдиган ўйинларнинг барчаси ботилдир. Магар, камондан ўқ отиш, отни тарбиялаш ва ўз аҳли-аёли билан ўйнаши мумкин. Булар ҳақдандир». Термизий, Абу Довуд, Доримий, Нисоий, Аҳмад ва ибн Можжаларнинг Уқба ибн Омирдан қилган ривояти. Демак қимор ўйнаш, рақс ва куй йиғинларига бориш, эркак хотин аралаш бўлган пляжларда чўмилиш дуруст эмас. Ҳовли жой ҳам дунёдан. Эҳтиёжга яраша уй қуриш дуруст. Аммо бойликни кўз-кўзлаш учун бир неча оилани сиғдирадиган, хоналари ва айвонлари кўп бўлган дабдабали иморатлар солиш дуруст эмас. Молик ибн Анасдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ бир куни чиқдилар ва баланд гумбазни кўриб, «Бу нима?» - дедилар. Асхоблари «Бу ансорлардан
75-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100
|