Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Аллоҳ наздида сизларнинг энг ҳурматлироғингиз тақводорроғин-гиздир“.    [49:13]
Ҳар бир мусулмоннинг ўз ўрни ва қадр-қиймати бор. Шунинг учун Аллоҳ жаннатда мўмин бандалари учун ҳар хил даражалар тайёрлади. «Оли Имрон» сурасида марҳамат қилади:


هُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ اللَّهِ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ
– „Улар Аллоҳнинг ҳузурида ҳар хил даража - манзилатларда бўлурлар. Аллоҳ улар қилаётган амалларни кўргувчидур“.                   [3:163]
«Анфол» сурасида айтади:


أُوْلَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا لَهُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَمَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ
– „Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида (яъни жаннатда, юксак) даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир“.   [8:4]


Ҳадисда «жаннат юз даража бўлиб, энг олийси Фирдавсдир», дея хабар берилган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинди: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «… жаннат юз даражадан иборат. Аллоҳ уларни ўзининг йўлида жиҳод қилган кишиларга тайёрлаган. Ҳар икки даражанинг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Агар Аллоҳдан сўрасаларинг, Фирдавс жаннатини сўранглар. Зеро, Фирдавс жаннатнинг маркази ва олийсидир. Меҳрибон Аллоҳнинг арши шу жаннатнинг тепасида, деб биламан». Ушбу ҳадисни Бухорий, Термизий ва ибн Ҳиббон ҳам ривоят қилади.


Шу оят ва ҳадислардан аён бўладики, охиратдаги афзал кўриш дунёдагидан кўра афзалроқ экан. Зеро, дунёдаги афзал кўриш охиратда бўлажак юксак даражага етишишни англатмайди. «Исро» сурасидаги оят ҳам ушбу хулосамизнинг тасдиқидир:


انظُرْ كَيْفَ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَلَلآخِرَةُ أَكْبَرُ دَرَجَاتٍ وَأَكْبَرُ تَفْضِيلاً
– „(Бу дунёда) уларнинг бировларидан бировларини (ризқу мартабада) қандай устун қилганимизни кўринг! Шак-шубҳа йўқки, охират даражалари бир неча баробар улуғ ва афзалроқдир“.                   [17:21]


Афзал кўриш Аллоҳнинг ўзгармас қонуни экан, мусулмон киши доимо Аллоҳнинг итоатида юришга тинмай ҳаракат қилиши лозим, токи Фирдавс жаннатига кириш шарафига мушарраф бўлиб, жаннатда юксак даражаларга кўтарилсин ва Меҳрибон Аллоҳнинг аршига яқин борсин.


Ҳадисдаги «Фирдавс жаннатнинг маркази ва олийсидир. Меҳрибон Аллоҳнинг арши шу жаннатнинг тепасида, деб биламан» деган хабардан маълум бўлдики, Фирдавс жаннатига кириш - Аллоҳга яқин бўлиш демакдир. Демак, мусулмон кишининг сабот, қатъият ва иштиёқ билан ушбу яқинликка интилиши вожибдир. Расулуллоҳ с.а.в.га нозил бўлган биринчи сурада ҳам шу яқинликка буюрилган. Аллоҳ Таоло «Алақ» сурасида ушбу оятни эслатади:

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100