Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
сувдан (ичар). У Зот сизлар учун ўша (сув) ёрдамида (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундириб-ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қилувчи қавм учун оят бор“. [16:10,11]
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
– „Унинг оятларидан бири - у сизлар учун ўзларингдан улар билан хотиржам бўлишларинг учун жуфтлар яратиб, ораларингда дўстлик ва меҳр-муҳаббат пайдо этди. Албатта, бунда тафаккур қилувчи қавм учун оятлар мавжуд“. [30:21]
Ҳикмат соҳиби Аллоҳ борлиқ оятлари ҳақида фикрлашга чақирганда «тафаккур» сўзини ишлатди. Тафаккур ва тадаббур маъноси нима? Бундай фарқланишнинг боиси не?
Тадаббур сўзи луғатда охирларига қараш, нарсанинг боши ва охирига қараш маъносини билдиради. Бу сўз «охири» маъносидаги «ад-дубур» сўзидан олинган бўлиб, «тадаббур» бошидан оёқ охиригача қараш демакдир. Нарсанинг аввалига ёки аввали ва ўртасига қараш тадаббур эмас. Киши нарса ҳақида бошдан-оёқ охиригача фикрласагина тадаббур қилган бўлади. Тадаббурнинг асл маъноси шу. У нарсага умумий қараш ва чуқур ўрганиш маъносини ҳам англатади. Аллоҳ Таоло Қуръони каримни тадаббур этишга буюрганда уни бошдан оёқ охиригача чуқур текшириб ўрганиш талаб қилинган. Бу талабдан мақсад Қодири Халлоқ борлигини билиш бўлиб, бунинг учун Қуръоннинг барча оятлари ҳақида фикр юритиб чиқмоқ даркор. Бу маъно айниқса сураи Нисо оятида аниқ ифодасини топган:
أَفَلاَ يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلاَفًا كَثِيرًا
– „Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?! Агар Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлганда эди, унда кўп қарама-қаршиликлар топар эдилар-ку?!“. [4:82]
Қуръон оятларига диққат-эътибор билан қараган киши ундаги иншо гўзаллигининг ва услуб юксаклигининг бир маромда изчил давом этишини кузатади. Бошқа китобларда иншонинг гоҳида равшан, гоҳида ғализ бўлиши, услубнинг юксак ва паст бўлиши муқаррар. Қуръон оятларида бундай ҳолатни кўрмаган ўқувчи бу оятлар инсоннинг эмас, балки Жалла мин қоил Аллоҳнинг каломи эканига ишонч ҳосил қилади. Бу ишонч Қуръоннинг барча оятлари ҳақида фикр юритиб чиқиш билангина ҳосил бўлади. Зеро бир қисм оятларга қараб уларда иншонинг ғализлиги ва услубнинг пастлигини топмаганда қолган қисмида топилиш мумкин дея эътироз билдиради. Ҳеч қандай эътироз бўлмасин учун Ҳикмат соҳиби Аллоҳ Қуръоннинг барча оятларига бошдан оёқ охиригача қараб чиқишни - тадаббур қилишни буюрди. Тадаббур сўзи ўрнига «ан-назар - қараш» ёки «ал-қироат - ўқиш» сўзларини ишлатганда эътирозга ўрин қолиш мумкин эди. «Тадаббур» сўзини ишлатишдан айни мақсад-ҳикмат ҳам мана шу. Қуръон жумлаларини тўла ўрганиб чиқиб, уларнинг инсон сўзлари эмас, илоҳий оятлар эканига
20-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100
|