Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ТОПҚИРЛИКНИНГ МОҲИЯТИ
Топқирикнинг асослари ва тафсилотларидан қатъий назар, унинг моҳияти тез фикрлаш ва тез ҳукм чиқаришдир. Аёлнинг амирул мўмининга эри ҳақида, кечаси намоз ўқиб, кундузи рўза тутади, дейиши, бу гапнинг шикоят эканлигини тез идрок қилиб, бу гап шикоят, деб тез ҳукм чиқариш топқирликдир. Амирул мўмининда топқирлик вужудга келмай қолиб, бу гапни, эрини мақташ, деб эътибор қилди ва ҳеч қандай ҳукм чиқармади. Турганлардан бирида топқирлик мавжуд бўлиб, аёлнинг эри ҳақидаги бу гапи уни мақташ эмас, шикоят эканини тез англаб, бу гап шикоят, деб тез ҳукм чиқарди.
Демак, топқирлик моҳияти гап ё иш ёки бошқа нарсани тез илғаб, у фалон деб тез ҳукм чиқаришдир. Мана, илғаб олиш ва ҳукм чиқаришдаги тезликнинг ўзи топқирлик. Гоҳида зеҳнга тез илғаб олишнинг ўзи тез ҳукм чиқариш бўлиб туюлади. Лекин воқе шуни кўрсатадики, тез илғаб олиш ҳукм чиқаришга замин ҳозирлаб беради, аммо у ҳукмнинг ўзи эмас. Бир шахснинг бир гапдан унинг шикоятлигини илғаб олиши, у шикоятдир, деб ҳукм чиқаришига замин, бироқ ҳукмнинг ўзи эмас, илғаб олиш, холос. То ҳукм содир бўлмай туриб, илғаб олишнинг ўзи ҳеч қандай ишни ҳам, жавобни ҳам тақозо қилмайди. Ҳукм юзага келгандагина иш ҳам, бошқа нарса ҳам ҳосил бўлади. Демак, асл ҳам, натижа ҳам илғаб олиш эмас, ҳукм. Илғаб олиш эса фақатгина ақлий жараён, холос. Топқирлиги бор киши аёлнинг эри ҳақида гапираётганини ва уни амирул мўмининга гапираётганини англади. Натижада унда бу гапнинг шикоят эканлигини англаб олиш борасидаги ақлий жараён ҳосил бўлди. Шунга қараб, у эридан шикоят қиляпти, деб ҳукм чиқарди. Демак, ҳукм илғаб олишнинг натижаси бўлди. Илғаб олиш эса ақлий жараён, холос. Шунга кўра, топқирлик ҳосил бўлиши учун тез ҳукм чиқариш ва ундан аввал тез илғаб олиш бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам топқирлик тез илғаб олиш ва бевосита ундан кейин келадиган тез ҳукм чиқаришдир. Шу билан топқирлик пайдо бўлади. Унинг моҳияти тез илғаб олиш ва тез ҳукм чиқаришдир. Шу маънодаки, тез илғаб олиш ҳукм чиқариш ёки тез ҳукм чиқаришга замин ҳозирловчи бўлсин. Шу сабабли ундан кейин эмас, аввал келиши шарт. Унинг мавжудлиги ҳукмнинг мавжудлигини билдирса-да, барибир ҳукм ундан беҳожат бўлмайди.
49-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61
|