Иқлим эса шу хусусда умумий фикрнинг юзага келишидир. Демак мавзу, асосан, нуқтаи назар масаласидир. Агар нуқтаи назар, «ҳамма нарсани арзиса-арзимаса ўрганиш, фикрлаш, текшириш керак»дан иборат бўлса, топқирлик, яъни тез фикрлашнинг вужудга келиши мутлақо мумкин эмас. Чунки ҳамма нарсани арзиса-арзимаса ўрганавериш, текширавериш топқирликни узоқлаштиради. Демак, аввало диллардан мана шу нуқтаи назарни йўқ қилиб, уни таг томири билан батамом ўзгартириб, ундан кейин даволаш жараёнини бошлаш керак. Асл – замин, яъни асосий нуқтаи назардир. Нуқтаи назарни ўзгартириш билан замин ҳозирланади. Уни ўзгартириш эса осон иш эмас. Чунки одамлар ҳамма нарсани фикрлайверишга ўрганиб қолганлар. Тўғри хулосага мана шу фикр олиб боради, деб биладилар. Суст ёки тез бўлишидан қатъий назар, уларга фикр керак, холос. Умидларини фақат фикрга боғлайдилар. Шунинг учун ҳам ҳал қилишни фикрлаш устига қуриш тўғри эмас. Чунки у воқенинг, мақсаднинг хилофи. Уни фикрлашнинг хилига, суст ёки тез эканига қуриш керак. Шунга кўра фикрни муқаддаслаштириш, унга тарғиб қилиш, ўз ҳолига ташлаб суст фикрлаш ва суст натижаларни ҳал қилишга ўтилади. Дилларни фикрлашдан қайтариш эмас, аксинча, унга йўллаш лозим. Мана шу билан тез фикрлашни вужудга келтириб, яъни фикрлашни сустликдан тезликка олиб ўтиб, топқирлик фикратини вужудга келтирган бўламиз. Аммо унинг мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги бошқа масала бўлиб, унга аралашишимизнинг ҳожати йўқ. Чунки у тадқиқ қилинадиган, кўзланадиган иш эмас. Шунга биноан, муаммонинг воқеи бизга замин ҳозирлашимиз учун, иқлим тайёрлашимиз учун қандай йўл тутишимиз кераклигини кўрсатиб беради. Муаммонинг воқеи одамларнинг фикрни муқаддаслаштириб, уни олий мартабада кўраётганларидир. Айни пайтда ўрганиш, текшириш шарт, деб билаётганларидир. Шунга кўра ҳал қилиш мана шу воқе устига қурилади. У тафаккурнинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Унинг ёнида ўрганиш, текшириш ҳам бор. Фикрланадиган ҳамма нарса ҳам ўрганиб, текширилавермайди. Техник фикрлаш ўрганиш ва текширишга зарар қилади. Масалан, курси. У ҳам ҳаётнинг бир нарсаси. Уни ўрганиш, текшириш тўғри эмас. У курси деб қўйилади, холос. Ундан у ёғига ўтилмайди. Хуллас, шундоқ ҳам тушунилиб турган нарсанинг воқеи номини айтишнинг ўзи билан намоён бўлиб, уни ўрганиб, текширилмайди. Техник фикрлаш тўғрисида айтилган гап бошқа кўп фикрларга ҳам тўғри келади. Демак, ҳамма нарсани ўрганиб, текширавериш хато. Тўғрилик эса ҳаёт нарсаларига нуқтаи назарда. Агар нарсани ўрганиб, текшириш керак бўлса, ўрганиб, текширилсин, керак бўлмаса, тек қўйилсин. Шу билан ечимга, қолаверса, топқирликка эришамиз.
46-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61
|