«туйғу маркази» деган нарса бор. Энг биринчи қилиниши керак бўлган иш одамларга шу марказни тушунтиришдир. Агар диллар бу марказни ва унинг одамга таъсирини инкор қилсалар, туйғудан бегоналашиб, тафаккур билан овора бўлиб, унинг муқаддаслиги туйғуга ва барча нарсага зўравонлик қилишига йўл очиб берган бўладилар. Модомики, тафаккур ва топқирликни даволаш ирода қилинаётган экан, туйғуга, унинг марказига, таъсирига ва мавжуд бўлишининг зарурлигига таянмоқ лозим. Инсон ақл ва туйғудан таркиб топган. Ислом ақлни ҳам, туйғуни ҳам бирга олиб келган. Туйғу ҳам ақл каби инсоннинг ажралмас бир бўлагидир. Яхши кўриш, ёмон кўриш, дангасалик, ғайратлилик, хафалик ва хурсандлик каби ишлардан инсон холи бўлолмайди. Шунингдек, ақлдан ҳам. Агар инсон фақат туйғу тарафига ўтиб кетса, ҳаётдаги бошқарувини йўқотади. Тафаккур ёки ақл билангина машғул бўлиб қолса, қатъиятини, қувватини йўқотади. Чунки туйғу ҳаракатга келтирувчи, ақл эса йўлга солувчи омилдир. Йўлга солинмаган ҳаракат ҳамма нарсани вайрон қилади. Йўлга солингани билан ҳаракат бўлмаса, ҳеч қандай натижа бермайди. Ислом ҳаётда умматни ақл ва туйғу билан бошқариб борган пайтда олқишга сазовор бўлган. Замонлар ўтиб, турли ҳодисалар рўй бергач, туйғу андаккина ҳаракат билан, қадимий эҳтирос қуввати билан, бошқачароқ қилиб айтганда, мудофаа қуввати билангина юриб, йўлга солувчидан беҳожат бўлиб, ҳукмронга айланди. Мана шу вақтда Ислом ва мусулмонлар билан куфр ва кофирлар ўртасида жанг бошланди. Мусулмонлар йўлга солувчиларни, яъни тафаккурни йўқотган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг фаолиятлари ҳеч қандай натижа бермай, душман ғолиб бўлди. Улар, душман ақл ва тафаккур билан ғолиб бўлди, биз эса туйғу билан овора бўлиб қолганимиз учун мағлуб бўлдик, деб ўйлашиб, туйғудан юз ўгирдилар ва тафаккур сари юзландилар. Натижада тафаккур келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳамма нарсадан маҳрум бўлдилар. Тафаккурни муқаддаслаштириб, техник нарсаларга ўралашиб, суст фикрлайдиган бўлиб қолдилар. Натижада туйғу бўлмаганлиги туфайли топқирликни бой бердилар. Шунинг учун ҳам энг аввало, туйғуни ўзининг муносиб ўрнига қайтаришимиз керак. Ана шунда тафаккур ўз ўқига қайтади. Техник нарсалар хусусида фикр юритилмасдан инсонда тез фикрлаш вужудга келади. Демак, масала тафаккурга эмас, туйғуга ва унинг ўрнига алоқадор. Шу туфайли энг аввало, инсонда мавжуд бўлган туйғуни фаолиятга қайтармоқ лозим. Демак, муаммо одамларнинг фикр билан шуғулланишлари ва уни муқаддаслаштиришлари эмас, балки
41-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61
|