монополистларга ҳам ҳеч ўрин қолмайди. Бунинг муқобилида истеъмолчилар ўз ихтиёрлари ва истакларини «бўкиб» ҳам қолмай, маҳрум ҳам бўлмай автоматик тарзда баравар қондира оладилар, корхоналар тинимсиз ишлайверади, товар ташувчи транспорт воситалари юкларга лиқ тўлади, портлар уларга туширилган турли товарлар билан тўлиб тошади, энг катта халқаро даражаларда фаол иқтисодий ҳаракат кўзга ташланади. Бундан йирик инвесторлар кўнгли таскин топиб, худди кичик балиқларни ямламай ютиб юборадиган китлардек ўз монополиялари «тахтида» ястаниб ўтиришади.
45-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|