Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
чайласида ухлар экан, роҳат ва оромни ҳис қилган. Кейинчалик уйларни қурадиган бўлди, уларнинг режасини тузишда ва қуришда маҳорат касб этди. Ана шунда ҳам у қасрларда яшайдими ёки ғор ва чайлада яшайдими, бундан қатъий назар, бошпанага бўлган эҳтиёжини қондириши бир хил бўлган.
Инсоннинг еб-ичишга бўлган эҳтиёжига нисбатан ҳам шундай. Чунки уни қондиришга интилиши фитрий ва беихтиёрдир. Инсон ҳайвонлар ва балиқларни овлайди, ердан униб чиққан мўл-кўл набототларни ейди ва хилма-хил меваларни ейди. Унинг еб-ичишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши унга ором ва роҳат бағишлайди. Инсон бугун ўзига иштаҳани қитиқлайдиган мазали таомларни етарлича тайёрлаётгани бунга тўлақонли мисол бўла олади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло дейди:
فَلْيَنْظُرْ الْإِنسَانُ إِلَى طَعَامِهِ (24) أَنَّا صَبَبْنَا الْمَاءَ صَبًّا (25) ثُمَّ شَقَقْنَا الْأَرْضَ شَقًّا (26) فَأَنْبَتْنَا فِيهَا حَبًّا (27) وَعِنَبًا وَقَضْبًا(28) وَزَيْتُونًا وَنَخْلًا (29) وَحَدَائِقَ غُلْبًا (30) وَفَاكِهَةً وَأَبًّا (31) مَتَاعًا لَكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ (32)
– „Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи! Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра Ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. Сўнг Биз унда дон-дунни, узум ва кўкларни, зайтун ва хурмоларни, қуюқ дарахтзор боғларни, мева-чева-ю, ўт-ўланларни сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!“. [80:24-32]
Аллоҳ Азза ва Жалла яна шундай дейди:
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ بُيُوتِكُمْ سَكَنًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ جُلُودِ الْأَنْعَامِ بُيُوتًا تَسْتَخِفُّونَهَا يَوْمَ ظَعْنِكُمْ وَيَوْمَ إِقَامَتِكُمْ وَمِنْ أَصْوَافِهَا وَأَوْبَارِهَا وَأَشْعَارِهَا أَثَاثًا وَمَتَاعًا إِلَى حِينٍ -80, وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِمَّا خَلَقَ ظِلَالًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ الْجِبَالِ أَكْنَانًا وَجَعَلَ لَكُمْ سَرَابِيلَ تَقِيكُمْ الْحَرَّ وَسَرَابِيلَ تَقِيكُمْ بَأْسَكُمْ كَذَلِكَ يُتِمُّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تُسْلِمُونَ
– „Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунларингизда ва қўнадиган кунларингизда енгил кўтариб кета оладиган уй-ўтовлар (бунёд) этди ҳамда (қўйларнинг) жунларидан, (туяларнинг) юнгларидан ва (эчкиларнинг) тивитларидан маҳлум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва матолар (яратди). Аллоҳ сизлар учун Ўзи яратган нарсалардан соя-салқин жойлар (бунёд) этди ва сизлар учун тоғлардан ғор-бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ (совуқ)дан
31-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|