Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қанчалик нодир, камёблигига боғлиқ бўлса, талаб жиҳатидан уларга эга бўлишни қанчалик зўр бериб исташга боғлиқ бўлади. Яъни нисбий камликка, таклифнинг талабга нисбатан кам бўлишига боғлиқ бўлади. Бироқ Рикардо қиймат сўзини фақат айирбошлаш қийматига ишлатган, холос. Бу ўринда истеъмол қиймати маъноси билан айирбошлаш қиймати маъносини кўриб чиқамиз.
Биринчи: Истеҳмол қиймати:
Истеъмол қиймати – молнинг харид қувватидир. Яъни шахсга мол келтирадиган шахсий манфаатлардир. Демак у шахсий қийматдир. Чунки шахсий истеъмол натижасидир.
Бундан қуйидагилар аён бўлади:
Истеъмол қиймати бозор бўлишига боғлиқ бўлмайди. Чунки уни шахснинг бор бўлишининг ўзи билангина тасаввур қилиш мумкин. Бунда жамоатнинг бўлиши зарур эмас. Масалан бир инсон жамоатдан узоқда, яъни бозордан узоқда яшайди, деб фараз қилайлик. Яъни Робинзон Крузога ўхшаб. Бу тасаввур истеъмол қийматини йўққа чиқармайди. Чунки ана шу инсон эҳтиёжларни ҳис қилар экан ва бу эҳтиёжларни қондириш учун молларни истеъмол қилар экан, демак бу молларнинг унга нисбатан истеъмол қиймати бўлади. Инсон мумкин қадар кўпроқ қондиришга, яъни мумкин қадар каттароқ истеъмол қийматига эришиш учун бу молларни турли тарзда истеъмол қилишлар ўртасини мувозанатга солади.
Бошқа бир мисол: Денгизда кетаётган бир киши чўкиб кетишга сал қолди, шунинг учун баъзи нарсаларни денгизга улоқтириб юкини енгиллатмоқчи, деб фараз қилайлик. Бунда у ана шу молларни бир-бирига солиштириб кўради. У нажот топиш учун бу молларнинг айримларидан қутилишга уринади. Буни истеъмол қиймати асосида қилади. Бунда бозор бўлишининг ҳожати йўқ.
Истеъмол қиймати объектив (субъектнинг акси – ўзгармас, абадий, ташқаридан қўйилган) қиймат эмас, субъектив (шахсий) қийматдир. Чунки у шахс ҳолатига, унинг ижтимоий шароитига, одатлари ва сақофатига ҳамда истеъмол вақтида қай даражада маҳрумлигига боғлиқ бўлади. Демак у ҳар бир шахснинг ўзида ҳам унинг маҳрумлик даражасига қараб, вақти-вақти билан турлича бўлади. Бу эса бизни қийматнинг, яъни «чегарали манфаат»нинг камайиб бориши қонуниятига олиб чиқади.
Айирбошлаш қиймати:
У бир молнинг бошқа молга нисбатан қийматидир. Яъни молнинг харид қувватидир. Бошқача айтганда молнинг бошқа мол билан
13-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|