Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Маркснинг қиймат ҳақидаги назарияси янгилик эмас. Балки у юқорида айтиб ўтилган меҳнат миқдори назариясининг давомидир. Бу назария асосларини ибтидоий жамиятларга оид гипотезада (фараз, таҳмин) Адам Смит ва ундан кейин жамиятнинг илк босқичлари гипотезасида Рикардо ишлаб чиққан эди. Лекин Маркс назариясидаги янгилик шуки, у бу назарияни меҳнатнинг ўзига татбиқ қилди ва ундан «қўшимча қиймат» ҳақидаги назариясини хулоса қилиб чиқарди. Бу назария Маркснинг капитализм низомини таҳлил қилишига ва унга ҳужум қилишига асос бўлди.


Маркс бундай дейди: «Товар қиймати унга сарфланадиган меҳнат миқдори билан белгиланади. Бу меҳнат миқдори ёки зарур бўлган меҳнат муддати маҳсулот ишлаб чиқариш учун ижтимоий зарур бўлган ҳар қандай меҳнат муддатидир». Сўнгра у бундай дейди: «Ижтимоий жиҳатдан зарур бўлган меҳнат муддати – ўртача даражадаги квалификация (лаёқат) воситасида ва муайян ижтимоий муҳитга нисбатан оддий ҳисобланадиган шароитларда қилинадиган ҳар қандай меҳнат талаб қиладиган муддатдир. Меҳнат миқдори – ҳозиргина айтиб ўтилган маънони мулоҳаза қиладиган бўлсак – яъни муайян жамиятда бирор товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат муддатигина шу товар қийматини белгилаб беради. Шунинг учун демак қиймат меҳнатдир, яъни қийматни меҳнат белгилайди.


Маркс яна бундай дейди: «бирор товарнинг бошқа товар қийматига нисбатан қиймати уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнатни ўша бошқа товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат муддатига нисбатан солиштириб кўриш билан белгиланади. Шунга кўра товар қиймати – уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат муддати ўзгармас экан – ўзгармай қолаверади. Лекин товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган муддат меҳнат маҳсулдорлиги ўзгаришига қараб ўзгаради».


Меҳнат маҳсулдорлиги эса турли нарсаларга боғлиқ. Жумладан, ўртача меҳнат квалификацияси, илм-фан ривожи, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳунарини эгаллаш даражаси, ишлаб чиқариш воситалари кўлами, яроқлилиги ва  табиий шароитларга боғлиқ.

Маркс шундай хулосага келди: «Меҳнат маҳсулдорлиги кўтарилгани сайин товар ишлаб чиқаришга кетадиган муддат камаяди, меҳнат миқдори камаяди ва товар қиймати ҳам камаяди. Бунга тескари ўлароқ меҳнат самарадорлиги камайгани сайин товар ишлаб чиқаришга кетадиган муддат ортади ва товар қиймати ҳам кўтарилади. Шунга кўра демак бирор товарнинг қиймати меҳнат

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45