Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иқтисодий муаммо баҳси


Нисбий тақчиллик ҳодисаси иқтисодий муаммо эмас. Чунки улар буни хато асосларга қуришди ва бузуқ асосдан келиб чиқишди. Чунки улар инсон эҳтиёжлари янгиланиб туради ва хилма-хилдир. Демак бу эҳтиёжларнинг чегараси йўқ. Қондириш воситалари бўлган товарлар ва хизматлар эса қанчалик кўп бўлмасин, барибир чегаралидир, дейишди.


Бу гап хато ва воқеликка зиддир. Бунинг тафсилоти қуйидагича: биз инсоннинг асосий эҳтиёжлари билан камолий эҳтиёжларини бир-биридан фарқлашимиз зарур. Чунки инсоннинг асосий эҳтиёжлари бир хил бўлиб ўзгармайди, ошмайди ва камаймайди. Бу эҳтиёжларни албатта қондириш талаб қилинади. Бу эҳтиёжлар еб-ичиш, кийим-кечак, уй-жойдан иборат бўлиб, чеклангандир. Қанчалик технология тараққиётига эришилмасин ва тирикчилик воситалари қанчалик ривожланмасин, бу эҳтиёжлар ўша-ўша ўзгармай қолаверади. Янги-янги қондириш воситалари қанчалик кўпайиб, хилма-хил бўлмасин асосий эҳтиёжлар чекли бўлиб қолаверади. Бинобарин уларни қондириш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди ва ҳеч қандай тўсиқни пайдо қилмайди. Одамлар сони эса чегаралидир. Аллоҳ Таоло ер юзидаги ҳар бир ўрмалаган жонга ризқ беришни ўз зиммасига олган.
Аллоҳ Таоло деди:


وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا
– „Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Оллоҳнинг зиммасидадир“.[11:6]

Ибтидоий асрларда инсон шу эҳтиёжларни қондириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ҳаракат қилар эди. Бу эҳтиёжларни қондиришида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Чорвачилик билан шуғулланилган асрларда ҳам, деҳқончилик қилиб ердан фойдаланилган асрларда ҳам ҳол ўша-ўша ўзгармаган. Саноат тараққиётига, маданиятга ва ривожланишга эришилган асрларда ҳам, ҳатто мана бу тезлик асрида ва космос забт этилган асрда ҳам бу асосий эҳтиёжларни қондиришдаги ҳол ўша-ўша, ўзгармаган.


Аммо саноат тараққий этиб, технология ривожланиб бориши билан эҳтиёжларнинг, яъни истак-хоҳишларнинг ўсиб боришига келсак, бу нарса фақат камолий эҳтиёжларга нисбатан кўзга ташланяпти, холос. Асосий эҳтиёжлар эса ўсмайди, ўз чегарасида қолаверади. Камолий эҳтиёжлар қондирилмаса ҳеч қандай муаммо келиб чиқмайди.

 

Бу ҳайратга солувчи саноат тараққиёти шароитида инсон ўша-ўша инсон бўлиб қолаверади, ўзгармайди, асло ўзгармайди, унинг эҳтиёжлари ҳам ўша-ўша, ўзгармайди. Агар ҳар томонга қулоч ёйган бу оламдаги геоаҳоли тасвирини амалга оширсак, яъни бу ер куррасининг ҳамма

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45