ҳаётий ёки нафсий заруратларни акс эттиришдан кўра кўпроқ ижтимоий вазиятларни ифодалайди. Бу вазиятларга замон ва макон шарт-шароитлари ўз ҳукмини ўтказади. Масалан ибтидоий қабилачилик даврида яшаган шахснинг эҳтиёжларини ҳазоратга эришган жамиятда яшаётган шахс эҳтиёжларига солиштириб бўлмайди. Чунки аждодларимиз эҳтиёжлари бизникидек бўлмаган. Бизнинг эҳтиёжларимиз ҳам ўз навбатида набираларимизникидан фарқ қилади. Балки битта замон ва маконнинг ўзида ҳам кишиларнинг эҳтиёжлари уларнинг ижтимоий ва сақофий даражаларининг турлича бўлишига қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан ишчи харид қиладиган товар бой харид қиладиган товарларга ўхшамайди. Қишлоқда яшайдиган деҳқоннинг сарф-харажати шаҳарда яшайдиган кишиникига ўхшамайди. Илм кишисининг эҳтиёжлари билан бизнесменнинг эҳтиёжлари бир-бирига тўғри келмайди. Демак эҳтиёжлар нисбий бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг бир талай ўзига хос, алоҳида турли эҳтиёжлари ва истаклари бор, деса бўлади.
Манфаат: Манфаат – мол (товар)даги бир хусусият бўлиб, у алам ҳиссини йўқотади ёки лаззат ҳиссини уйғотади ёки шу натижаларнинг юзага келиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни вужудга келтиради. Бошқача айтганда у – нарсанинг эҳтиёжни қондиришга бўлган қудратидир. Демак у узунлик, кенглик, вазн ёки ўлчовга ўхшаган моддий хусусият эмас. Аксинча у мол билан эҳтиёж ўртасидаги алоқадир. Чунки эҳтиёж бўлса манфаат пайдо бўлади, эҳтиёж йўқ бўлса манфаат ҳам йўқ бўлади. Демак у шахс идрок қила оладиган алоқа бўлиб, унинг миқдорини шахснинг ўзи белгилайди. Чунки у шахснинг истеъмол вақтида қай даражада маҳрумлигига боғлиқ бўлиб, маҳрумлик ортса ортади, камайса камаяди. Яъни у эҳтиёжнинг шахсга нисбатан қанчалик аҳамиятли эканига боғлиқ. Эҳтиёжни эса ҳар бир шахс ижтимоий шароитлар, одатлар ва сақофатга қараб турлича белгилайди. Шу билан бирга шахсда манфаат ҳақида тасаввурнинг шаклланишида жамият ўйнайдиган ролни ҳам инкор қилмаймиз. Чунки шахс жамиятда яшар экан манфаатни ўзининг идрокига шу жамият сингдирган ўлчов билан белгилайди. Демак манфаат шахсий ҳақиқат бўлиб, улар буни «истеъмол қиймати» ёки
9-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|