Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
демографик 8 муаммо, деб аташган нарсага дуч келишган эди. Улар аввало чигал демографик муаммони ҳал қилмай туриб, иқтисодий муаммони ҳал қилишнинг иложи йўқ, деган фикрни билдиришди.
Машҳур назария муаллифи Малpтус бундай дейди: «Инсоннинг насл қолдириш қудрати ернинг инсон ҳаёти учун зарур бўлган маҳсулдорлик қудратидан кўра каттароқдир». Шунинг учун Малpтус аҳолининг ўсиб бориши нисбати озиқ-овқатнинг кўпайиб бориши нисбатидан фарқ қилади, деган хулосага келди. Чунки аҳоли, унинг фикрича, тўсқинликлар бўлмаганида геометрик прогрессия 9 бўйича ўсиб боради. Яъни ҳар 25 йилда икки баробар ўсиб боради. Айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари монеликлар бўлмаганида арифметик прогрессия бўйича ўсиб боради, яъни худди шунча муддат ичида худди шунча миқдорда ўсиб боради. Ўсиб бориш нисбати қуйидагича бўлади:
Аҳоли – 1-2-4-8-16-32-64-128-256
Озиқ-овқат маҳсулотлари – 1-2-3-4-5-6-7-8-9
Масалан бир аср ичида аҳоли сони 16 баробар кўпайса худди шунча муддат ичида озиқ-овқат маҳсулотлари беш баробар кўпаяди, холос. Шундан кейин Малpтус «зарурат қонунияти» деган хулосага келди. Бу қонуният икки куч ўртасида тенгликни автоматик равишда вужудга келтириш учун бу муаммони ҳал қилиб беради, деб билади. Бунинг тафсилоти қуйидагича:
Инсон овқатсиз яшай олмайди, шунинг учун агар аҳоли сони озиқ-овқат кўпайиб бориши нисбатидан кўра каттароқ нисбат билан ўсадиган бўлса табиат аралашиб зарурат қонуни ўз ишини қилиши даркор бўлиб қолади. Бунда очарчиликлар юз беради, вабога ўхшаган касалликлар кенг тарқалади, туғилган болаларнинг саломатлиги ночор бўлади, урушлар бўлади. Бу эса аҳоли сонини озиқ-овқат маҳсулотлари йўл қўядиган чегарагача камайтиради.
Аҳоли сони билан озиқ-овқат ўртасидаги тенглик инсон иродасига боғлиқ бўлмаган вафот этишлар кўрсаткичидаги ўзгаришлар орқали автоматик тарзда амалга ошади. Демак инсон аҳоли сони билан озиқ-овқат маҳсулотлари ўртасидаги нотенглик муаммосини озиқ-овқат маҳсулотлари жиҳатидан эмас, инсоний элемент жиҳатидан ҳал қилинишига дуч келади.
Демак улар салбий тадбир чоралар кўриш йўлига ўтиш иқтисодий муаммони ҳал қилишга ҳисса қўшади, деб билишади. Шунинг учун урушларнинг бўлиши, кеч уйланишлар, наслни камайтириш зарур
8 Демография (юн. Demъs – халқ ва …графия) – ҳар йили турли сабабларга кўра вафот этган аҳоли ўрнини янгидан дунёга келган авлод ҳисобига тўлдириб борилиши қонуниятларини ижтимоий – тарихий шароитларга боғлиқ холда ўрганадиган фан.
9 Прогрессия (лот. Prъgressiъ – олдинга силжиш, ўсиш).
34-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|