Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
дейишади. Буни жуда оз бола туғилиш даражасини сақлаб қолиш, қинғир йўллар билан ва махфий тарзда буюриб мумкин қадар кўпроқ гўдакларни нобуд қилиш орқали гуноҳ йўлига ўтиш билан, қолаверса ҳомиладорликка йўл қўймайдиган дориларни бепул тарқатиб, уларни истеъмол қилишга қизиқтириш, мукофотлар бериб бўлса ҳам бола туғишларни камайтириш, айниқса камбағал оилаларда, қолоқ жамиятларда ва ривожланаётган жамиятларда шундай йўл тутиш билан амалга оширилади. Шунингдек улар вабо касалликларининг ва бошқа қўрқинчли касалликларнинг тарқалишида табиатнинг муҳим роли бор, деб билишади.
Бу ерда муаммони салбий жиҳатдан ҳал қилишга ёрдам берадиган бошқа омиллар ҳам бор. Жумладан зилзилалар, сув тошқинлари, бўронлар, қор кўчкилари каби табиий фалокатлар бор. Уларнинг фикрича, бу омилларнинг барчаси аҳолининг тез ўсиб боришини камайтириб, иқтисодий муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.
Масалан табиий фалокатлар қанча инсоннинг ёстиғини қуритмади дейсиз!! Эрон, Афғонистон, Россия, Туркия, Мексикада рўй берган зилзилаларда қанчадан-қанча одамлар қурбон бўлди. Бангладеш, Шимолий Европанинг айрим минтақалари ва АҚШдаги сув тошқинлари, бўронлар ва қор кўчкилари чоғида қанчадан-қанча одам ҳалок бўлиб кетди. Ҳиндистонда ва ҳаж мавсумида Маккаи мукаррамада қанчадан-қанча одам ҳалокатли жазирама иссиқда нобуд бўлди.
Уларнинг фикрича бу фалокатларнинг барчаси икки куч: Малpтус назарияси бўйича аҳоли ўсиши кучи билан озиқ-овқат ўсиши кучи ўртасидаги тенгликни автоматик тарзда вужудга келтиришда ёрдам берувчи омилдир.
Бу ерда Кембридж университетининг тарих ва сиёсий иқтисодий профессори бўлган бу инглиз пастори (руҳонийси) Малpтуснинг яна бир экстремистик 10 фикри ҳам бор. Чунки унинг айтишича: Инсон жинсий ғаризасидан насл қолдиришдан қочиб, уйланмай (яъни никоҳсиз) қондириш йўлини тутиши керак эмиш. Ваҳоланки, унинг ўзи уйланган ва икки қиз билан бир ўғилни дунёга келтирган.
Улар илмий назариялар ва технологик воситаларга мурожаат қилишиб, бу иқтисодий муаммо шу назариялар ва воситаларни татбиқ этиш билан ҳал бўлади, деб ҳисоблайдиган бўлишди.
Мулк эркинлиги ва меҳнат эркинлиги принципига тақсимлашнинг кафолати деб мурожаат қилишлари эса уларнинг қаршисида муаммони янада чигаллаштирган бошқа эшикларни очиб берди.
10 Экстремизм (лот. Extremus – ўта, кескин) – сиёсатда ва мафкурада ашаддий фавқулодда ҳаракат ва қарашларга асосланиб фаолият юритиш.
35-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|