Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
маккажўхори ва тухум бериб сотиб олардилар. Уларнинг бу нарсалар манфаатларини белгилашлари ва бирини бирига айирбошлаш қилишлари тўғриликка яқин эди.
Буларнинг барчаси товардаги манфаат миқдори устига қурилгандир. Демак товардаги манфаат миқдори товар нархини белгилашда ўз ҳукмини ўтказади. Бинобарин манфаат миқдори мол ва меҳнатдаги ўлчов бирлиги бўлади.
Лекин товар ёки хизмат нарх билан белгиланса ҳақиқий эмас, эътиборий (нисбий) белгилаш бўлади ва бунда бозорга қараб ҳамма вақт ўзгаришга яқин бўлади. Бу пайтда унинг қиймат эканлиги бекор бўлиб унинг воқесига қиймат лафзи тўғри келмай қолади. Аксинча у товардаги манфаатга қараб эмас, бозорга қараб пул топиладиган бир қуролга айланиб қолади.
Демак манфаат товар ёки меҳнатнинг ўлчов бирлигидир. Нарх эса айирбошлаш ўлчови бўлиб, мол ва меҳнатга бевосита қўйилади. Товарга нарх белгиланса, меҳнатга иш ҳақи берилади. Қиймат билан нарх ва иш ҳақи бошқа-бошқа нарсалардир. Чунки қиймат ўзгармайди. Нарх ва иш ҳақи эса ўзгариб туради.
Нарсани унинг кўп ёки тақчиллигидан қатъий назар манфаат белгилайди. Товардаги белгилаш унинг миқдорини бошқа товар ёки пул ёки хизматга нисбатлаш билан бўлади. Бу билан эса эътибор товар ёки хизмат ёки пулдан иборат амалий бадал (айирбошлаш қилинадиган нарса) миқдорига қаратилган бўлади.
Масалан бир килограмм буғдой қийматини икки килограмм арпа манфаати билан белгилаш. Бу қиймат арпа кўп ёки тақчил (кам) бўлишидан қатъий назар ўзгармайди. Шунингдек буғдой кўп ёки тақчил бўладими бундан ҳам қатъий назар, ҳатто арпа нархи буғдой нархидан қиммат бўлган тақдирда ҳам бу қиймат ўзгармайди. Чунки тақчиллик нарсадаги манфаатни белгилашнинг бир жузи эмас, лекин у қийматни белгилашда ҳисобга олинади. Ўз ҳаётимиз воқелигидан бир мисолни келтираман: Иккинчи жаҳон уруши чоғида сомон нархи кўтарилиб буғдой нархидан икки баробар ошиб кетди. Тўп-тўп сотиб олиш ўрнига ўлчаб сотиб олинадиган бўлди. Ҳосил эгалари сомонни савдогарларга сотиш пайтида сомон вазнини ошириш учун билдирмай унга бир қанча буғдойни қўшиб қўядиган бўлишди. Бу «ўқлаб қўйиш» (алдаш) қабилидаги иш эди. Бу ишни ўзимиз кўриб гувоҳи бўлганмиз.
Лекин аслида буғдой қиймати сомон қийматидан кўра – сомон нархи қимматлаб кетган тақдирда ҳам – кўп баробар каттадир. Чунки нарх қимматлаши таклиф ва талаб жиҳатидан бозор билан боғлиқ. Аммо нарса қиймати қандай бўлса ўша бўйича қолаверади. Зеро қиймат – нарсадаги манфаат миқдоридир.
42-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|