Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломдаги иқтисод низоми
муқаддимасининг шарҳи ва содда баёни


Иқтисод сўзининг истилоҳий маъноси: молиявий ишларни тадбир қилишдир. Молни кўпайтириш ва уни вужудга келтиришни таъминлаш билан тадбир қилинади. Бу тўғрида иқтисод илми (фани) баҳс юритади. Ёки уни тақсимлаш кайфияти билан тадбир қилинади. Бу борада иқтисодий низом баҳс юритади.
Ҳозирги асрда бу сўз кенгроқ маънода қўлланадиган бўлиб, барча жамиятлардаги инсон ҳаётининг кенг соҳаларини ўз ичига оладиган бўлди.
Капитализм мабдаси динни ҳаётдан ажратиш ақидасига асосланади. Ундаги энг кўзга кўринадиган нарса иқтисод ва капиталдир. Иқтисод кенгайганлиги боис иқтисодий ютуқлар ер юзига сиғмай қолди. Нефт саноатидан тортиб истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, оддий ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган саноат корхоналаригача, банк сектори (бўлими), молиявий ва тижорий биржалар 1, филиаллари бутун ер юзи бўйлаб тарқалган гигант ширкатларгача шундай ютуқлар билан тўлиб-тошди. Компpютер пайдо бўлиб аниқ ҳисоб-китоблар қилинадиган бўлди, интернет, спутникли алоқа ва бошқалар пайдо бўлди. Натижада одамлар бир-бири билан яшин тезлигида боғланадиган бўлишди.


Бугун олам турли-туман саноат маҳсулотлари, ҳисобсиз товарлар ва хизматлардан иборат улкан «тошқин» гирдобида яшамоқдаки, бу «тошқин» дунёдаги барча бозорларни ғарқ қилиб юборди. Айни вақтда миллионлаб одамлар оч-наҳор, ярим-яланғоч кун кечирмоқда. Минглаб одамларнинг бир ҳовуч кимсалардан бўлган қарзлари тоғдек уюлиб кетди. Бу қарзлар процентлари ва жадваллари «жазава»сини-ку айтмай қўя қолайлик. Бироқ булардан кўз юмилди.

 

Социализмнинг куни битди, унинг «қасри» қулади, давлатлари парчаланиб кетди, низомлари йўқ бўлди. Нотавон, ожиз кимсалар туйғуларини қитиқлаган, миллионлаб одамлар кўзлари қамашиб алданиб қолган бу «афсона»нинг нима эканлиги фош бўлди.

 

1Биржа (голландча beurs, нем. burse – ҳамён) – бозорни уюштиришнинг ташкилий шакли: товарлар (товар биржаси), қиммат баҳо қоғозлар (фонд биржаси), валюта (валюта биржаси) улгуржи савдоси, товар бўлган иш кучи олди-сотдиси (меҳнат биржаси бозори). Аксарият ҳолларда ёпиқ ёки очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Биржага биржа кўмитаси раҳбарлик қилади. Унинг ҳузурида котировка (товарлар нархини белгилаш ва уларни қайд қилиш) комиссияси иш олиб боради. Биржада брокер (даллол)лар, дилер (фонд биржаси савдогари)лар, трейдерлар фаолият кўрсатади. Биржа ва унинг шакллари бозор механизмининг зарурий инфратузилмаси ҳисобланади.

 

2-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45