боғлиқ». Ҳақиқий қиймат борасида эса у товарларни икки турга ажратади.
1. Кўп марта таклиф қилиш мумкин бўлмайдиган товарлар. 2. Кўп марта таклиф қилиш мумкин бўладиган товарлар.
Рикардо бундай дейди: ҳайкаллар, суратлар, нодир китоблар каби кўп марта таклиф қилиш мумкин бўлмайдиган товарлар қиймати уларнинг нисбий нодирлигига боғлиқ бўлади, яъни улардан мавжуд миқдорнинг уларни сотиб оладиганларнинг рағбат, истаклари билан бўлган алоқасига боғлиқ бўлади. Кўп марта таклиф қилиш мумкин бўладиган товарларнинг қиймати эса уларга эга бўлиш учун зарур бўладиган меҳнат миқдори билан белгиланади. Рикардо меҳнат миқдори деганда «бевосита меҳнат»ни ва «билвосита меҳнат»ни, яъни дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган меҳнатни ва ана шу товарларни ишлаб чиқариш учун лозим бўладиган биноларни кўзда тутади. Рикардо наздида бунинг маъноси шуки, қийматни белгилаб берадиган меҳнат миқдори капитал элементини ҳам ўз ичига олади. Рикардо уни билвосита меҳнат, деб атайди. Меҳнат миқдори билан ўлчанадиган қиймат тубдан ўзгариб туради. Барқарор капитал фойдаланадиган муддатнинг турли бўлиши ҳамда барқарор капиталдан ўзгарувчи капиталга ўзгариб туриши натижасида (буни «капиталнинг органик тузилиши», деб аталади), яъни бир саноатда барқарор капитал бўлиб, бошқа саноатда ўзгарувчи капитал бўлиб, турлича бўлиши натижасида шундай бўлади. Бу нарса қийматни белгилашда бошқа бир омилни, яъни иш ҳақларини ҳам киритишга олиб келади. Ниҳоят Рикардо «масалан рента қийматни ҳосил қилишга кирмайди» деган фикрга келади.
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|