Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

яйловлар керак бўлган эди. У ўзи ва оиласи учун тирикчилик сабабларини шу тариқа муҳайё қилар эди. Лекин деҳқончилик кашф этилиши билан шахслар ҳаёти учун зарур бўлган ер майдонлари етишмай қолди. Кейинчалик ернинг анча кўп аҳолини боқа олиш имконияти ошди. Охири келиб саноат инқилобидан кейин ернинг қудрати ошиб янада кўпроқ аҳолини боқа оладиган, яхшироқ турмуш даражаси билан таъминлай оладиган бўлиб қолди.


Шундай қилиб – дейди улар – имкониятдаги моддий ва инсоний ресурслар миқдори ва хилма-хиллиги мавжуд технологияни билиш даражасига кўп боғлиқ эканини кўрамиз. Демак ресурслар миқдори ва хилма-хил бўлиши билим даражасидан айри ҳолда бўлиши мумкин эмас.


Эҳтиёжлар:
Уларнинг ҳисоблашича эҳтиёжлар инсон истак-хоҳишларининг ифодасидир. Ресурслар эса унинг билимлари ва қудратининг акс этишидир. Шунинг учун – дейди улар – биз инсонни муаммонинг ҳар икки тарафида топамиз. Чунки инсон қондирувчи қудрат ва ресурсларга эга. Шу вақтнинг ўзида у бу қудрат ва ресурсларни ўзининг технологик билимлари ёрдамида ривожлантириш малакасига ҳам эга. Бунинг натижасида такомиллашган саноат товарлари ва хизматлар кўпайиб боради. Улар билан бирга инсоннинг қондиришни талаб қиладиган истаклари ва эҳтиёжлари ҳам ортиб боради. Демак иқтисодий муаммо инсон сабабли ва унинг ўзига пайдо бўлади ва катталашиб боради.
Эҳтиёж уларнинг наздида шахснинг бирор нарсага эга бўлиш майлини ҳис қилишидан пайдо бўладиган истак-хоҳишдир. Бу истак-майлнинг кучли ёки кучсиз бўлиши хоҳлаётган инсоннинг назарида ана шу нарсанинг қанчалик аҳамиятли эканига қараб турлича бўлади.


Уларнинг фикрича, эҳтиёж ёки истак-хоҳишлар шу даражада кўп ва хилма-хилки, иқтисодий тадқиқотлар уларнинг ҳаммасини қамраб ололмайди. Масалан ибодат қилиш истагини ёки ўзаро меҳр-муҳаббатга, бошқача айтадиган бўлсак «туйғулар ҳамоҳанглиги», ҳамдардликка бўлган эҳтиёжни олсак, буларнинг барчаси инсон ҳаётида катта рол ўйнайдиган ҳақиқатлардир. Лекин улар озиқ-овқат, кийим-кечак, бошпана ва бошқа нарсаларга бўлган эҳтиёж каби иқтисодий тадқиқотнинг бевосита ўрни ҳисобланмайди.


Эҳтиёж – иқтисодий маънода ўзини қондирадиган бирор иқтисодий ресурсни (ёки пулни) топадиган ҳар бир истак-хоҳишдир.

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45