Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қандай нарса агар фойдали бўлмаса унинг қиймати бўлиши мумкинмас. Агар фойдали бўлмаса унга беҳуда меҳнат сарфланган бўлади ва натижада бу меҳнат ҳеч қандай қийматни вужудга келтирмайди.
Мана шундан аён бўляптики, Маркс манфаатни қиймат учун зарурий, деб ҳисоблаган ва қийматнинг асосий шарти, деб билган. Лекин бошқа томондан у қийматни тушунтиришда ҳам, уни қиёслашда ҳам манфаатга асосланмайди. Масалан у «аниқки биз маҳсулотларни бошқаси билан айирбошлар эканмиз уларнинг истеъмол қийматини ҳисобга олмаймиз» деган хулосага келган. Бунинг эса Рикардонинг «манфаат қиймат билан боғлиқ» деган позициясининг ўзи эканлиги шундоқ кўриниб турибди. Маркс қийматни тушунтиришда истеъмол қийматини мустасно қилишни (чиқариб ташлашни) «истеъмол қиймати молларда бир хил бўлмайди, ҳар бир молда, ҳар бир шахсда бошқа-бошқа бўлади», деб изоҳлайди. Маркс «истеъмол қиймати, нарсалар қиймати мустасно қилинганидан кейин унинг ҳамма нарсада бор бўлган бир муштарак сифати қолади, холос. У ҳам бўлса унинг инсон меҳнатига, яъни инсоннинг меҳнат, куч сарфлашига бориб тақалишидир. Бунда бу меҳнат, кучнинг қай шаклда сарфланганининг аҳамияти йўқ» деган хулосага келади.
Маркс меҳнат барча маҳсулотлардаги муштарак сифат (яъни барча маҳсулотлар – меҳнат натижасидир) деб ҳисоблар экан «меҳнат қийматнинг асосидир ва меҳнат муддати унинг миқдори ўлчовидир» деган хулосага келган.
Қиймат ва қўшимча қиймат
Маркс бошқа ҳар қандай товарга татбиқ этган назарияни меҳнатга ҳам татбиқ қилди ва шундай хулосага келди: «Меҳнат кучининг қиймати товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат миқдори билан белгиланади. Шунга кўра демак ишга олувчи хўжайин ишчига бу ишчи ишга яроқли бўлиб меҳнат қилишни давом эттиравериши учун зарур бўлган миқдорни беради, холос. Маҳсулот қиймати билан ишчи кучи қиймати ўртасидаги фарқни эса ўзига олиб қолади. Буни «қўшимча қиймат» дейилади». Маркс қўшимча қийматдан капитализмга ҳужум қилиш учун фойдаланди.
Карл Маркс меҳнатни олди-сотди қилинадиган бошқа товарларга ўхшаган бир товар, деб ҳисоблади. Чунки – дейди у – ишчи ўз кучи, меҳнатини хўжайинга сотади. Шунга кўра ишчи бошқа ҳар қандай товарни сотувчи каби айирбошлаш қийматига эга бўлади,
23-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|