Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

харажатларини қоплайдиган нархда бўлиши ҳамда оддий бозордаги эркин ва тўлиқ бўлмаган рақобатлар ёки монополиялардан йироқда доим мақбул фойданинг бўлиши таъминланади.


Энди бозор уларнинг маҳсулотларидан бўшаб қолиб ёки бозорда бу маҳсулотлар етишмай қолиб, нарх қанча кўтарилмасин талабнинг кучайишига сабаб бўлишига тўхталсак, у нарса оддий бозорларда юз бермайди. Чунки улар бутун эътиборларини зўр бериб маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратишади ва уларнинг ҳамма тадқиқотлари ишлаб чиқариш сари йўналтирилган. Улар фақат бозор товарлар билан тўлиб кетишидан қўрқишади, холос. Чунки бу нарса товарларнинг касод бўлишига ва уларга бўлган талабнинг сусайишига олиб келади. Бундан улар зарар кўради ва ҳаётдаги ишларга оид ўлчовлари бўлган манфаатпарастликларига шикаст етган бўлади.


Демак чекли манфаат аслида ўз эҳтиёжларидан бирини қондириш учун бирор товар бирлигини истеъмол қилаётган киши наздидаги аҳамият чегарасидир. Товар бирликларининг ўзига келсак, уларнинг барчаси баробардир, уларнинг манфаати бир хилдир, аслида шундай. Лекин уларни ана шу хато изоҳлашга ва воқега зид бўлган таъриф беришга олиб келган нарса – ишлаб чиқаришни концентрациялаш ва кўпайтириш, шу билан бирга ўзларининг бойликларини ўстириш ва даромадларини кўпайтириш учун фойда келтирадиган нархларнинг сақланиб туришини таъминлаш борасида тадқиқотлар ўтказишга зўр беришгани бўлди.


Ана шундан кейин ва шу мақсадда улар бу тўғридаги тадқиқотларини кенгайтиришди ва унга янада кўпроқ аҳамият бера бошлашди. Улар янги бозорларни излаб ўз мамлакатлари ҳудудларидан ташқарига чиқишди ва минтақаларда ўз нуфузларини пайдо қилишди. Бу минтақалар уларнинг маҳсулотлари ўзлари қўядиган нархларда сотиладиган тайёр бозорлар бўлиб қолди. Шунингдек ўша тадқиқотлар уларнинг қаршисида бу курашда янада аҳамиятлироқ бўлган бир соҳани очиб берди. Бу соҳа ўша нуфуз минтақаларида ҳайратга солувчи хом ашёларнинг мавжудлигидир. Натижада бу минтақаларни мустамлакага айлантирилди, урушлар бўлди.


Бу мустамлакачи давлатлар инвесторларни ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилди, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилди. Бу давлатлар шунингдек ўз инвесторлари инвестицияларини кафолатлашга ва уларнинг фойда кўришларини таъминлашга ҳам ҳаракат қилди. Ҳатто улардан арзимас миқдорда солиқ ва бож тўловлари олинадиган бўлди.

 

Мана бу гигант ширкатлар, иқтисодий гуруҳлар, молиявий бозорлар, савдо биржалари бутун олам учун бир фалокат ва муқаррар ёмонлик бўлиб қолди. Улар урушлар, ирқий низолар ва чегара низоларини сунъий

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45