| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мулк эркинлиги принципи мулкчиликни тартибга соладиган чекловларни йўқ қилишни англатади. Яъни улар жамиятда иқтисодий мувозанатни пайдо қиладиган омилларни синдириб ташлашди. Оқибатда ҳийлаи-найранглар ва қинғир услублар борасида устамон бўлиб кетган очкўз кимсалар ва монополистлар тизгиндан бўшалиб, ўз бойликлари ва пулларини зўр бериб кўпайтиришга киришишди. Натижада жамиятларда ҳаддан ортиқ бойлар ва ўта қашшоқлар пайдо бўлди. Миллиардерлар, йирик мулкдорлар пайдо бўлди. Ахлат титкилаб кун кечирадиган одамлар ҳам пайдо бўлди. Буларнинг барчасига сабаб муаммо иқтисодий низом билан эмас, балки иқтисод илми воситасида, мулкчилик кайфиятини ва бу мулкни тасарруф қилиш кайфиятини тартибга соладиган қатъий қойдалар ва тушунчалар билан эмас, балки мулк эркинлиги ва меҳнат эркинлиги билан муолажа қилингани бўлди. Улар жамиятга мувозанат принципини татбиқ этишни эътиборсиз қолдиришди ва уни рад этишди.
Жамиятда мувозанатни пайдо қилиш қоидаси:
Мол (пул)нинг бир ҳовуч бойлар ўртасидагина айланишига йўл қўймаслик, молни хазина қилиб босиб ётишнинг ҳаромлиги, омма мулкининг чегаралари ва бу мулк тақсимланадиган жиҳат, ишга ярамайдиган кишиларга ёрдам бериш ва муҳтожни етарли таъминлаш қоидаларини ишлаб чиқиш, бойларнинг молларида камбағал ва мискинларга бериладиган ҳақни фарз қилиб белгилаб қўйиш, рибони, алдов, фирибгарликни, монополияни ҳаром қилиш каби ҳукмлар бўлиб, бу ҳукмлар жамиятда мувозанатни пайдо қилади ва табақаланишга йўл қўймайди. Улар бу мувозанат қоидасини эътиборга олишмай уни рад қилишди. Чунки бу қоида улардаги асосий қоидалар бўлмиш тўрт эркинликка ва энг аввало эркин иқтисодга зид келади.
Уларнинг иқтисод илми билан иқтисодий низомни аралаш-қуралаш қилиб юборишгани шундоқ кўриниб турибди. Бунинг оқибатида иқтисодий низом иқтисод илмига қўшилиб йўқ бўлиб кетди. Энди уларнинг манфаатларга жамият асосланиши лозим бўлган тарзда эмас, қандай бўлса шу ҳолда хато қарашларига келсак, бу ҳақда қуйидагиларни айтамиз.
Уларнинг фикрича, хоҳланадиган барча нарса манфаатдир. Демак, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар товар ва хизматларни, яъни манфаатларни кўпайтириб истеъмолчилар истакларига жавоб беришлари лозим. Истеъмолчилар шу манфаатлар билан ўз эҳтиёжлари ва истакларини қондиришади. Бу манфаатлар ароқ бўладими ё наша ва афюн бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бу хизматлар, дискотекалар ёки тубан томоша ва қўшиқ шоулар бўлишининг ёки фоҳишахоналар бўлишининг фарқи йўқ.
Бундай истак-хоҳишлар соҳиби бўлган шахслар ва уларга ўхшаган кимсалар ўз жамиятларининг бир қисми ҳисобланади, яъни уларни ўз
36-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|