Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўпайтиришга, янада кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилди. Бу товар ва хизматларга ҳамманинг қўли етиши учун, яъни бозорда мўл-кўл бўлиши учун шундай қилишди. Уларни харид қилишга ҳамманинг кучи етадими ёки кўпчиликнинг ёки баъзиларнинг қурби етадими, бундан кўз юмишди. Улар ҳамма кишиларнинг эҳтиёжларини тўла қондириш йўлларини излашмади. Чунки улар бунинг иложи йўқ, деб ҳисоблашади. Шунинг учун улар бозорга кўп миқдордаги товар ва хизматларни чиқаришди. Мулк эркинлиги ва меҳнат эркинлиги қоидаси ҳар бир шахснинг эмас, балки одамлар мажмуаси эҳтиёжларини қондириш имконини беради, деган ўйда шундай қилишди.


Жамиятда, одамлар орасида товар ва хизматларни кўпайтириш бир нарса бўлса, уларни тақсимлаш бошқа нарса эканлиги уларнинг ҳаёлига келмади. Зеро товар ва хизматларни кўпайтириш, ўстириш, бозорда мўл-кўл бўлишини таъминлаш уларнинг воқеси ва моҳияти ҳақидаги баҳс бўлиб, бу жиҳатни иқтисод илми (фани) ўрганади. Иқтисод илми билан иқтисодий низом ўртасида эса жуда катта фарқ бор. Чунки товар ва хизматларни, бошқа манфаатларни жамият аъзоларига тақсимлашни иқтисодий низом ҳал қилади. Иқтисодий низом – воқеликни тушунишга ва муаммони ҳал қилишга тааллуқли фикрлар ва ҳукмлардир. Яъни муаммони тушуниш ва ҳал қилиш учун фикр ёки ҳукмни шу муаммо воқелигига солиб кўришдир. Бинобарин, бу низом ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назардан келиб чиққан бўлиши керак. Натижада у хос бўлиб қолади. Чунки у уммат ақидасига ва унинг ҳаёт ҳақидаги нуқтаи-назарига боғлиқдир.

 

Иқтисод фани эса умумий ва оламшумул бўлиб, модда ҳақида, уни замонавий технология воситалари бўйича таҳлил қилиш, кўпайтириш ва ўстириш ҳақида баҳс юритади. У Америкада, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқаларда бир хилдир. Иқтисод фани билан иқтисодий низомни бир-бирига аралаш-қуралаш қилиб юборишлари оқибатида улар муаммони янада чигаллаштириб юборишди. Яъни улар манфаатлар ва хизматларни жамият аъзоларига тақсимлашни илмий изланишга, яъни тажрибавий изланишга топшириб қўйишди. Улар бу тўғрида муваффақиятга эришдик, деб ҳисоблашди. Чунки улар бозорлар рақобат ва очкўзлик асосида товарлар, хизматлар, қондириш воситалари, саноат маҳсулотлари билан тўлиб кетганини кўришди. Шуларнинг барчасидан кейин улар «туяни игна тешигидан ўтказишмоқчи» бўлишди. Улар мулк эркинлиги ва хабардор бўлиш эркинлиги бу бойликлар, манфаатлар ва хизматларни жамият аъзолари мажмуасига тақсимлашнинг кафолатидир, дейишиб, салбий муолажалар йўлига ўтишди. Бу муолажалар ёрдамида шу иқтисодий муаммони ҳал қилмоқчи бўлишди. Бундан олдин улар аҳолининг ўсиши ёки

 

33-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45