Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат миқдори билангина белгиланади» деган фикрни билдиришди, яъни уни фақат меҳнатгагина чеклаб қўйишди.
Баҳс учун шу соҳада кўзга кўринган бир неча назарияларни тақдим қиламиз. Улар қуйидагилар:


Адам Смит назарияси
Рикардо назарияси
Классик назария
Марксистик назария


Адам Смит: Ҳаёти ва қарашларидан бир парча:
Адам Смит (1723-1790) Шотландиянинг Киркалди шаҳрида туғилди. Оксфордда олти йил ўқиди. 1751 йилда унга Глазго университетида мантиқ кафедраси таклиф қилинди. Кейинчалик ахлоқий фалсафа кафедраси ҳам берилиб, шу университет ректори бўлиб сайланди. Унинг энг кўзга кўринган асари «Халқлар бойлиги табиати ва сабабларига оид тадқиқот» китоби бўлиб, бу китоб унга катта шуҳрат келтирди.


Смит ҳукуматнинг бозорга аралашишига қарши чиқади. Чунки у эркин иқтисод тарафдоридир. Чунки – дейди у – бозор агар ўз ҳолига қўйилса жамият эҳтиёжларига эътибор беради. Бунда ривожланиш қонунлари аралашиб жамият фаровон турмуш кечирадиган бўлади.


Смит ривожланиш қонунлари ҳақида сўз юритади. Бу қонунларнинг биринчиси «концентрация 3 қонуни»дир. Смитнинг фикрича концентрацияда жамият учун улкан манфаат бор. Чунки капитал агар станок (иш дастгоҳи)ларга ишлатилса бу нарса ажойиб меҳнат тақсимотини юзага келтиради. Бу эса инсоннинг ишлаб чиқариш имкониятини оширади.


Адам Смит назарияси:
Адам Смит нархнинг (яъни қийматнинг) икки турини бир-биридан фарқлайди. Бу икки тур қуйидагилар:

1. Номинал нарх. Уни «жорий нарх» ёки «бозор нархи» деб ҳам аталади.

2. Ҳақиқий нарх. Уни «табиий нарх» деб ҳам аталади.

Жорий нарх таклиф билан талаб ўртасидаги алоқага боғлиқ бўлса, бирор нарсанинг ҳақиқий нархи шу нарсага эга бўлиш учун чидаш керак бўладиган меҳнат-машаққатга боғлиқ бўлади.

 

3 Концентрация (лот. cоn (cum) бирга ва – марказ) – бирор нарсанинг муайян жойда тўпланиши.

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45