| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
назарияларидан бири эса қиймат ва тақсимлаш назариясидир. Рикардо агар товарнинг айирбошлаш қиймати бўлишини исталса манфаат асосий нарса эканини тан олади. Лекин у манфаатни қиймат ўлчови деб ҳисобламайди. Маркс ҳам худди шуни айтган.
Рикардо бундай дейди: Меҳнатга бўлган талабга боғлиқ бўладиган иш ҳақларининг узлуксиз яхшиланиб бориши давомли равишда ортиб боради. Бунга эса фақат капиталнинг давомли концентрацияси билангина эришиш мумкин, холос. Лекин Маркс бунга қарши чиқиб бундай дейди: Капитал концентрацияси ишчи кучини эксплуатация қилиш ва у ишлаб чиқарган маҳсулотдан ошиқчасини ушлаб қолиш натижасидир. Бу маҳсулот ишчининг ҳаққи бўлиб, бу ҳақни ундан ишга ёллаган капиталист тортиб олади.
Унинг иш ҳақлари ҳақидаги назарияси ҳам жуда танилган. Унинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳақида баҳс юритган пайтдаги дифференциал 4 рента ҳақидаги машҳур назарияси ҳам бор. Рикардо пул, банк муаммоларига, давлатлар тўловлари системасига ҳам тўхталиб ўтган.
Рикардо иқтисодий ривожланиш пайтида фойдалар камаяди, чунки капитал тобора кўп концентрацияланиши билан бир вақтда капиталистлар ўртасидаги рақобат ҳам кучайиб боради, бу эса фойдаларнинг пасайишига хизмат қилади, деган назария борасида Адам Смит фикрига қарши чиқади. Рикардо бу фикрга қарши чиқиб бундай дейди: Фойдаларнинг камайиши агар иш ҳақларининг ошиши билан бир вақтга тўғри келса юз беради. Рикардо бу ишни аҳолининг кўпайишига боғлайди.
Рикардо қийматга оид тадқиқотини Адам Смит кўтариб чиққан шаклда, яъни манфаат миқдори билан қиймат миқдори ўртасидаги зиддият шаклида бошлади. Унинг айтишича, ҳаво ва сувда катта манфаат бор бўлса-да, лекин оддий ҳаётда бу иккисининг айирбошлаш қиймати йўқ. Олтин эса бу иккисидан манфаати оз бўлса-да, бироқ унинг катта айирбошлаш қиймати бор. Рикардо мана шу баҳс, яъни манфаат билан қиймат ўртасидаги зиддият баҳси натижасида манфаатни айирбошлаш қийматини белгилашдан йироқлатиш керак, деган хулосага келди. Шу билан бирга у манфаат қиймат учун зарурийдир, деб тан ҳам олди.
Шунингдек Рикардо жорий қиймат билан ҳақиқий қийматни бир-биридан фарқлаб бундай дейди: «Жорий қиймат таклиф билан талаб ўртасидаги алоқага
4 Дифференциал (лот. differentia фарқ, тофовут)
18-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|