Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Адам Смит ўз тадқиқотининг бошида ушбу мулоҳазани айтади: Одатда катта истеъмол қийматига эга нарсаларнинг фақат кичик айирбошлаш қиймати бўлади ёки умуман айирбошлаш қиймати бўлмайди. Бунга мисол сув ва ҳаводир. Кичик истеъмол қийматига эга нарсаларнинг эса одатда катта айирбошлаш қиймати бўлади. Масалан олмос каби.
Бу билан Адам Смит қиймат ҳақидаги назарияси йўналишига таъсир ўтказган ва қийматга оид тадқиқотини бошқа бир омил сари, яъни нарсага эга бўлиш учун чидаш керак бўладиган меҳнат-машаққат омили сари йўналтирган бўлади.
Унинг айтишича, бу меҳнат-машаққатнинг кафолатланиши жамиятларнинг қанчалик ибтидоий ёки маданий эканлигига боғлиқ. Демак унинг айирбошлаш қийматини фарқлаши жамиятларнинг ибтидоий ёки маданий эканлигига боғлиқ бўлади. Унинг айтишича, ер ҳали мулк бўлмаган ва ҳали капиталлар тўпланмаган ана шу жамиятларда бирдан-бир ишлаб чиқариш элементи меҳнат бўлган. Бирор нарсага эга бўлиш учун чидашни талаб қиладиган бирдан-бир элемент у бўлган. Адам Смит «Меҳнат миқдори ана шу ибтидоий жамиятлардаги айирбошлаш қийматининг асоси бўлган» деган хулосага келади.
Смит кўзда тутадиган маданий жамиятларда эса ер мулкчилик объекти бўлади ва бу жамиятларда капитал кўплаб тўпланиб қолади. Шу маънодаки, эндиликда меҳнат ишлаб чиқаришнинг бирдан-бир элементи бўлмай қолди. Чунки ер ва капиталга эга бўлиш ҳам куч меҳнат ва машаққат талаб қилади. Бу билан Адам Смит ана шу жамиятларга хос бўлган нарсаларда меҳнат миқдори назариясини рад қилиш керак, деган хулосага келди ва қийматни «ишлаб чиқариш харажати» билан тушунтириш хулосасига келди. У «ишлаб чиқариш харажати» деганда иш ҳақи, рента ва фойданинг табиий даражасини кўзда тутади.
Рикардонинг қиймат ҳақидаги назарияси:
Рикардо (1772-1823) Англияга келиб ўрнашиб қолган голландиялик яҳудий оилада туғилиб вояга етди. Ёшлик чоғидаёқ яҳудийлик динини тарк этди. Молиявий қоғозлар биржасида даллол бўлиб ишлади. Қисқа вақт ичида катта бойлик тўплаб катта ер эгасига айланди ва парламент аъзоси бўлди.
Рикардо классик иқтисод мактабининг энг йирик вакили ҳисобланади. Унинг энг кўзга кўринган асарларидан бири: «Сиёсий иқтисод асослари ва солиқлар» китобидир. Энг кўзга кўринган
17-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|