Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

жамиятларида яшашлари уларга шундай бир доирани шакллантириб берадики, улар жамиятни шакллантирадиган фикрлар жиҳатидан ҳам ёки шу жамиятни тартибга соладиган алоқалар жиҳатидан ҳам ана шу доирадан чиқишмайди. Шунга биноан демак жамият ўз фикрлари ва низоми билан ўз аъзоларига яшаш тарзини ва алоқалар турини белгилаб беради. Буларнинг барчаси жамиятнинг ақидаси ва нуқтаи назаридан келиб чиқади. Унинг аъзолари шу ақида ва нуқтаи назарга эътиқод қилишади. Демак бу билан ҳеч ҳам яқинлашмаслик шарт бўлган тақиқланган нарсалар борасида ҳам, қаттиқ амал қилиш ва муҳофаза қилиш шарт бўлган асослар борасида ҳам ўзаро келишиб олинган бўлади. Бу жамиятнинг қайсидир аъзосининг бу асослардан чиқиб кетиши ёки ана шу тақиқларни бузишга журъат қилиши ҳаёт тарзидан чиқиб кетиш, алоқаларни емириш ва жамиятни бузиш демакдир.


Шунингдек кишиларнинг тақиқланган манфаатларни – уларни хоҳловчи кишилар бор, деган ҳужжат билан – ишлаб чиқариши ҳам бу доирани синдириш ва бу вужудни, яъни одамлар, фикрлар ҳамда туйғулар, алоқалар (низом)дан ташкил топадиган жамият вужудини емириш ҳисобланади. Шунингдек у бу бинонинг пойдевори бўлган ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарни менсимаслик ҳамдир.
Сиҳат-саломатликка зарар етказса ҳам ёки ахлоқни бузса ҳам ёки қонунларга хилоф бўлса ҳам хоҳловчиларга ёқадиган манфаатларни ишлаб чиқариш ўрнига, ғарб иқтисодининг бундай манфаатларни ишлаб чиқаришига йўл қўйиш ўрнига энг аввало уларни ишлаб чиқараётган кимсаларни тийиб қўйиш, кейин эса шу маҳсулотларни истеъмол қиладиганларни тийиб қўйиш зарур.


Аммо иқтисодчиларни мутлақ эркига қўйиб қўядиган бўлсак, улар исталган нарсани ишлаб чиқариш ва исталган нарсани истеъмол қилиш борасида бундай қарорларни ўз билганларича қабул қилаверишса, бу жамиятни емириш, қийматларни поймол қилиш, олий идеалларни йўққа чиқариш ва инсон иззат-ҳурматини менсимаслик демакдир.


Қиймат ва унинг икки турга бўлиниши

Ғарб иқтисодчилари қийматни икки турга бўлишади: истеъмол қиймати ва айирбошлаш қиймати. Яъни қиймат ҳақиқий эмас, нисбийдир. Бу тақсим (бўлиш) нисбий бўлиб, қиймат воқесига тўғри келмайди, яъни у қиймат воқесини таъриф ва тавсиф қилиб беролмайди. Чунки у истеъмолчига нисбатан таърифланаётган қиймат ва айирбошлашга нисбатан, яъни бир товарни бошқа товарга айирбошлашга нисбатан таърифланаётган қиймат бўлиб қоляпти, холос. Хўш, бу таъриф қиймат воқесига тўғри келадими? Яъни бу ҳақиқатдан ҳам қиймат воқесини акс эттирадими? Тўғриси шуки, бу таъриф хатодир ва воқега хилофдир. Чунки қиймат шундоқ гавдаланиб турган ўзгармас ҳақиқий

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45