Эҳтиёж – шахсни қўзғаб, ҳаракатга келтирадиган нафсий ҳолатдир. Қачон шу ҳолат ҳис қилинса бу ерда эҳтиёж бор, деб айтамиз. Бу ҳис қилишнинг ахлоқий нормаларга ёки қонуний принципларга ёки тўғрилик асосларига мувофиқ келиши ёки келмаслигининг аҳамияти йўқ. Эҳтиёжларда буларнинг бирортаси эътиборга олиб ўтирилмайди. Озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой каби бирламчи эҳтиёжлар мавжуд. Лекин шу билан бирга инсон бу нарсалардан янада кўпроғига ва хилма-хилига эҳтиёж сезади. Чунки у хилма-хил овқат ва ичимликларни тановул қилишни, турли кийимларни кийишни истайди. Ҳеч қанча вақт ўтмай унинг ижтимоий ривожланиш мажбурлайдиган бошқа эҳтиёжлари ҳам пайдо бўлади. Масалан у таълим олишга интилади. Меҳнат қобилиятини оширишга ёрдам берувчи қуролларга эга бўлишга ҳаракат қилади. Замонавий алоқа воситалари ва турли кўнгил очиш воситалари ўзининг хизматида бўлишини истайди. Хуллас – дейди улар – инсоннинг ниҳояси йўқ эҳтиёжларини санаб адоғига етолмаймиз. Яъни – уларнинг фикрича – эҳтиёжларнинг чеки-чегараси йўқ бўлиб, технология ёки ҳазорат ривожланиши билан янги-янги эҳтиёжлар пайдо бўлаверади ва бирламчи эҳтиёжларга нисбатан уларнинг аҳамияти ошиб бораверади. Давлат бойиб, ривожланган сайин бирламчи эҳтиёжлар эҳтиёжлар мажмуига нисбатан камайиб бораверади. Масалан шу нарса кузатиладики, камбағал ўз даромадининг жуда катта қисмини озиқ-овқатга сарфлаш учун ажратади. Бойда эса бунинг акси бўлади. Чунки бу миқдор унинг даромади ҳажмига нисбатан ёки даромадининг кўпайиб боришига нисбатан анча кам бўлади. «Эҳтиёжларнинг ниҳояси йўқ» деган ибора мавжуд. Шунингдек эҳтиёжлар нисбийлик билан ҳам сифатланади. Кузатиш билан бу нарса ойдинлашади. Шахс муайян товар ёки хизматга эҳтиёж сезишига қарамай янада кўпроқ истеъмол қилиб қондиришга интилади. Демак унинг эҳтиёжлари умуман олганда давомли равишда ортиб бораверади. Шахснинг янги-янги эҳтиёжлари доимий равишда пайдо бўлаверади. Бирини қондиришга муваффақ бўлди дегунча яна бир янгиси пайдо бўлиб шахс уни ҳам қондиришга ҳаракат қилади. Демак кишиларнинг эҳтиёжлари хилма-хил ва ниҳояси йўқдир. Бир муайян жамият муайян сондаги эҳтиёжларни қондиришга муваффақ бўлди дегунча қондирилмаган янги эҳтиёжлар пайдо бўлаверади. Шунинг учун инсонни бир ерда тек турмай ҳаракатланаётган мақсад сари доимий интилаётганини кўрамиз. Эҳтиёжларнинг ниҳояси йўқлиги мана шунда кўринади. Ҳозирги вақтда инсон эҳтиёжлари
8-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|