Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

билан ўлим ўртасида жон талашиб ётибди, кўчаларда йиқилиб қолмоқда. Бошқа миллионлаб одамларни эса зулм кўчага улоқтириб, муҳожирликка, сарсон-саргардонликка маҳкум қилди. Бу одамлар ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун уй-жойларини, диёрларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Бошқа миллионлаб одамлар эса териларининг ранги қора бўлгани учун поезд вагонларига чиқишдан, паркларга киришдан, университетларга киришдан ман қилиндилар.
Башариятни қийинчилик машаққат ва бахтсизликдан иборат мана шу чуқур жарлик ёқасига олиб келиб қўйган бу «бино» нима ўзи?! Бу бинонинг асослари нимадан иборат?! Уларнинг ҳаётга бўлган қарашлари қандай? Муаммолар, деганда улар нимани тушунишади? Бу муаммоларни қандай муолажа қилишади?
Капитализм  мабдаси  асосларини ўрганиб чиқишиб, динни ҳаётдан
ажратиш мафкураси уларда чуқур томир отиб, бу мафкурага имон келтиришгач ва унинг етакчилигига таслим бўлишгач ўзларидаги миллионлаб одамларнинг ақидаси бўлмиш насронийлик ақидасини бир ҳовуч дин арбоблари қўлига топшириб қўйишди, бу руҳий ақидани черковларнинг қоронғу йўлакларига қамаб қўйишди. Шундан кейин дунё ҳаётига бутунлай берилишди, ҳузур-ҳаловат, лаззатлар кетидан қувишди, мол-дунё ва жинсий лаззат ортидан елиб югуришди. Охират тушунчасини эса зеҳнларидан йироқлатишди.
Улардан кўплаб олимлар етишиб чиқди. Улар изланишлар, тадқиқотлар олиб боришди, маълумотлар тўплашди, ўз иқтисодий ҳаётлари учун структуравий режаларни ишлаб чиқа бошлашди.


Ўша иқтисодчиларнинг энг машҳурлари Адам Смит, Рикардо, Маршалл, Маркс, Малpтус ва бошқа кўплаб иқтисодчилардир. Улар инсониятга унинг зоҳирий томони бўлмиш моддий жиҳатдангина ёндашишиб унинг эҳтиёжларини фақат моддий қийматни қўлга киритишдангина иборат, деб белгилашди. Инсон ҳаётининг бошқа жиҳатларини: руҳий, инсоний ва хулқий қийматларни эса эътиборсиз қолдиришди. Шундан сўнг ана шу эҳтиёжларни қондириш мавзусини фақат моддий нуқтаи назардан туриб ўрганиб чиқиб учта асосни ишлаб чиқишди. Ўз иқтисодларини шу уч асос бўйича йўналтиришди. Бу уч асос қуйидагилардир:

 

1. Нисбий тақчиллик: Яъни янги-янги, хилма-хил эҳтиёжларни қондириш учун чекланган миқдордаги товарлар ва хизматларнинг етишмаслиги.

2. Қиймат: Ишлаб чиқарилган нарсанинг қиймати. У иқтисодий изланишларнинг асоси бўлиб, энг кўп ўрганилади.

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45