Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Социализм инсонлар бошига тушган бир фалокат бўлди. У инсонлар қашшоқлигига барҳам беролмади, эҳтиёжларини қондиролмади. Шундан кейин уни қулатишди.
Майдонда тенгсиз ҳаёт низоми сифатида Ислом қолди. Ўзининг рисолати, оламшумуллиги, ҳақ ақидаси, адолатли шариати, гўзал бошқаруви, аниқ фикр-қарашлари, инсон муаммоларини тубдан муолажа қилиб ҳал қилиб бериши билан юксак бўлган, ўзининг байроғи остига кирган ва ўз давлати бўлмиш Халифалик давлати паноҳида яшаган ҳар бир инсонга хотиржамлик ва фаровонлик бахш этиши билан юксак бўлган Ислом қолди.
Хўш бугун олам қандай яшамоқда? Капиталистик мабда корчалонлари кўплаб ишлаб чиқариб бозорларга чиқарган, оқибатда дўконлар, магазинлар, майдонлар, эшелон-эшелон вагонларга сиғмай кетган, тоғдек уюлиб кетган шунча маҳсулот, товарларга, шунча саноат ютуқларига, бу ҳақдаги капиталистик маълумотларга қарамай олам бугун қандай кун кечирмоқда?!
Бугун олам энг ёмон кунларни бошидан кечирмоқда, энг ёмон низом шароитида, динни ҳаётдан ажратиш ақидасига асосланган энг ёмон низом шароитида жуда ёмон яшамоқда. Бу низом «фарзанд»лари мана шундай тубан, ҳайвонларча яшашга йўл ҳозирлаган қоида ва асослар бўйича яшашмоқда. Бу қоида ва асослар тўрт эркинликдан иборат бўлиб, бу эркинликлар қуйидагилардир.
- Эътиқод эркинлиги.
- Сўз эркинлиги.
- Мулк эркинлиги.
- Шахс эркинлиги.
Улар воқеликни фикр юритишлари манбаси қилиб, манфаатни эса ишларнинг ўлчови қилиб олишди. Тўғрилик уларда кўпчиликка қараб белгиланадиган бўлди. Ҳокимиятни халқники қилиб қўйишди, миллатни ҳокимият манбасига айлантиришди. Одамларни ҳеч қачон барқарор бўлмайдиган, лиқиллаб турган, тутуриқсиз, юзаки, мўрт асосга таянишга мажбур қилишди. Ўртача ечимни ҳал қилувчи ечим, деб тиқиштиришди. Натижада қийматларнинг чеки-чегараси, идеалларнинг ўлчови бўлмай қолди. Шундай қилиб демак кучли ўз кучи ва устунлиги билан қутурадиган, заиф нотавон эса хорлигича, мискинлигича қолиб кетадиган бўлди. Итлар мазали таомларни еяётган, уларга махсус даволовчи врачлар тайинланаётган, иссиқда салқинлашлари учун махсус бассейнлар қурилаётган бир пайтда очликдан териси суягига ёпишиб қолган миллионлаб инсонлар ҳаёт
3-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|