Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўладиган нарсалар ҳам бор, оз меҳнат талаб қилиб, қиймати баланд бўладиган нарсалар ҳам бор. Шунингдек бир хил меҳнат талаб қилиб, лекин қиймати турлича бўладиган нарсалар ҳам бор. Бу айтиб ўтилган вазиятларни нарсалар манфаати турлича экани билан изоҳлаш мумкин.
Қиймат баҳси ва уни муҳокама қилиш кейинроқда келади.


Анъанавий назария
Анъанавий иқтисодчилар ўзларининг қиймат назарияси ҳақидаги баҳсларини Адам Смит ва Рикардо ишлаб чиққан асосларга қуришди. Лекин улар қийматни тушунтиришда истеъмол қиймати билан айирбошлаш қийматини бир-биридан фарқлаб бу иккисининг фикрига қарши чиқишди ва икки қийматнинг асоси битта эмас, деган хулосага келишди.


Стюарт Мил ва Керри каби анъанавий иқтисодчилар ва бошқалар манфаатни умумий маъноси билан олишди. Чунки улар нарсанинг манфаатига умумий ҳолда аҳамият қаратишди. Яъни абстракт (мавҳум) қиймат, деб аталадиган нарсага аҳамият беришиб, нарсанинг ниҳоий қисми манфаатига аҳамият бериб ўтиришмади, яъни улар чекли манфаатни тан олишмади.


Айирбошлаш манфаатига нисбатан эса улар қайта ишлаб чиқаришга яроқли бўлган нарсаларни бир-биридан фарқлашди. Биз бу нарсалар ҳақида олдинроқ сўз юритган эдик. Улар биринчи қиймат ишлаб чиқариш сарф харажатига боғлиқ, иккинчи қиймат эса ундан алоҳида (яъни унга боғлиқ эмас) деган хулосага келишди.


Аниқ кўриниб турибдики, анъанавий назария истеъмол қиймати билан қайта ишлаб чиқаришга яроқсиз бўлган нарсаларнинг айирбошлаш қийматини бир-биридан фарқлайди. Истеъмол қийматини манфаат деб тушунтирса, айирбошлаш қийматини нисбий тақчиллик, деб изоҳлайди. Истеъмол қиймати билан қайта ишлаб чиқарса бўладиган нарсаларнинг айирбошлаш қийматини ҳам бир-биридан фарқлаб, бу айирбошлаш қийматини ишлаб чиқариш сарф-харажати билан, яъни меҳнат ва капитал билан изоҳлайди.
Анъанавий назариядаги бу охирги ҳолатни «ишлаб чиқариш сарф-харажати» назарияси деб номлашади.


Нарх

Нарх таклиф ва талабнинг ўзаро кесишиши билан белгиланади. Шу кесишиш нуқтасининг ўзи мувозанатни, яъни таклиф қилинган товар миқдори билан талаб қилинган товар миқдори ўртасидаги мувозанатни юзага келтиради. Бу нарх мувозанати фақат битта

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45