Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
миқдорига тўғри пропорционал равишда, меҳнат маҳсулдорлигига нисбатан эса тескари пропорционал равишда ўзгаради. Биз маҳсулдорликнинг ўзгариши меҳнат миқдорига таъсир қилаётганини кузатамиз. Шунга кўра демак маҳсулдорлик таъсирсиз омил эмас. Аксинча у меҳнат миқдорига таъсир қилиши орқали қийматга ҳам таъсир қилади».
Маркс «қиймат фақат бевосита меҳнат билангина белгиланмайди, балки товар ишлаб чиқарган ишчиларнинг бевосита меҳнати билан ҳам ва бу товарни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган иш қуролларини ишлаб чиқарган кишиларнинг билвосита меҳнати билан ҳам белгиланади» деб ҳисоблайди.
Маркс меҳнат миқдори унга кетадиган соатлар билан ўлчанади, деб ҳисоблайди. Лекин бу соатлар табиати бир хил бўлмайди. Чунки бир иш соатини бошқа иш соатига тенглаштириб бўлмайди. Мана шу ерда Маркс малакали меҳнатни оддий меҳнатга солиштириш зарур, деган йўлни тутади. Чунки малакали меҳнат оддий меҳнатнинг солиштирма даражасидир. Лекин солиштирма меҳнатни қандай била оламиз? Яъни малакали меҳнатни оддий меҳнатга солиштириш даражасини қандай аниқлай оламиз? Маркс бунда маҳсулотларни бир-бирига солиштириш даражасига асосланади. Масалан ҳайкалтарошнинг икки соат меҳнат қилишини талаб қиладиган кичкина ҳайкални тош кесувчининг йигирма соат меҳнат қилишини талаб қиладиган тош кўтариш билан солиштирилса бу нарса ҳайкалтарошнинг бир соатлик меҳнати тош кесувчининг ўн соатлик меҳнатига тенг эканини кўрсатиб беради. Шунга кўра демак солиштирма даража, яъни ҳайкалтарош меҳнатини тош кесувчининг меҳнатига солиштириш даражаси ўндир.
Мана шундан Маркснинг «меҳнат миқдори» назариясини ишлаб чиқишда Рикардодан қанчалик таъсирлангани ва қийматни тушунтирмоқчи бўлар экан Рикардога ўхшаб бозор кучларига, яъни айирбошлашга мурожаат қилишга мажбур бўлгани аниқ кўриниб турибди. Маркс ўзини бундан меҳнат назарияси халос қилди, деган тасаввурга келганидан кейин шундай йўл тутди.
Маркс «нарсанинг «истеъмол қиймати», яъни манфаат бўлиши мумкин, лекин унинг айирбошлаш қиймати бўлмаслиги мумкин» деган хулосага келади. Бунинг учун – дейди у – нарсанинг меҳнат маҳсули бўлмасдан фойдаси бўлишининг ўзи кифоя. Масалан ҳаво, сув, дашту-биёбон, қўриқ ерлар каби. Лекин бошқа томондан Маркс «бунинг акси нотўғри» деган хулосага келади. Чунки – дейди у – ҳар
22-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|