Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлади. Унинг ўзигина бозорнинг амалдаги ҳақиқий нархи бўла олади ва унинг ўзигина сотиладиган товарлардан мумкин қадар каттароқ миқдорини юзага чиқаради.
Бу эса ўз навбатида тўлиқ рақобатга бориб тақалади. Нархнинг битта бўлиши маъноси шуки, битта вақтда, битта бозорда, битта товарнинг бир неча нархлари бўлиши мумкин эмас. Шунга кўра демак битта нарх ҳақида сўз юритилганда битта замон, битта бозор ва битта товар кўзда тутилади. Шунинг учун агар бу шартларнинг биттаси бўлмаса у ҳолда битта нарх ёки нарх мувозанати ҳақида сўз юритишга ўрин йўқ.
Тўлиқ рақобат шароитида нархнинг битталиги – бозордаги таклиф ва талаб авжига чиқиши билан, эркин кириб, чиқиш билан, эркин кўчиб юриш билан, хабардорлик шарти тўла топилиши билан ва товарнинг бир-бирига ўхшаш турдагилиги билан изоҳланади.
Чунки мабодо сотувчилардан бири ўз товарини бошқаларнинг сотаётганидан кўра қимматроқ сотмоқчи бўлса харидорлар ундан олишмай бошқалардан сотиб олишади. Бу эса ўша сотувчини нархни туширишга мажбур қилади. Бошқа томондан эса қайсидир маҳсулотни бозор нархидан камроққа сотишга ҳам ҳеч бир асос йўқ. Чунки нархни бозор нархидан камайтириш ўша маҳсулотни сотаётган киши манфаатига тўғри келмайди. Чунки у ўзи сотмоқчи бўлган маҳсулотнинг ҳар қандай миқдорини бозор нархида сота олади. Чунки нархни тушириш умумий фойданинг камайишига олиб келади.
Шунга кўра тўла рақобат кетадиган бозорда фақат битта нарх бўлиши мумкин, холос.
Нарх мувозанати ёки таклиф ва талаб мувозанати, деб шунга айтилади. Таклиф ва талаб мувозанатига фақат тўлиқ рақобат кетадиган бозордагина эришиш мумкин. Тўлиқ рақобат шартлари қуйидагилардир:
Сотувчилар сони ҳам, харидорлар сони ҳам катта бўлиши керак. Шу даражадаки, сотувчилардан бири ёки харидорлардан бири бозордан чиқиб кетса бозор воқелигига таъсир қилмасин. Таклифнинг авжига чиқиши ва талабнинг авжига чиқиши, деб шуни айтилади. Сотувчилар ёки харидорлар ўзаро келишиб олмасликлари лозим. Сотувчилар ҳам харидорлар ҳам бозор воқелигидан тўла хабардор бўлишлари керак. Бу эса бир жинсдаги товар бўлиши билан ва битта вақтда бўлади.
Шуларнинг ҳаммасидан кейин иқтисодчиларнинг тадқиқотларида бундай дейилади: мувозанатли нархдан баланд бўлган ҳар қандай
27-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|