Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

нарсадир, бунинг изоҳи қуйидагича: Ишлаб чиқарилган нарсанинг, яъни товар ёки хизмат қийматининг ҳақиқати шу товар ёки хизматдаги манфаат миқдори билан ўлчанади. Шу билан бирга, тақчиллик омили ҳам ҳисобга олинади. Бу манфаат миқдори бир хусусият бўлиб, бу хусусият нарсада мавжуд бўлса уни истеъмол учун яроқли қилиб қўяди.


Биз хосият эмас, хусусият деган сўзни ишлатдик. Зеро, биз нарсаларни, яъни товар ва хизматларни улардаги манфаатларни истеъмол қилиш учун олар эканмиз, бу нарсаларни улардаги манфаатларга қараб тартиблаштириб чиқамиз. Бунда илмий фактлар ва лабораториялардаги янги кашфиётлар ҳамда протеин (оддий оқсил модда)лар ва витаминларнинг кашф этилиши, организм талаб қиладиган моддаларни крахмал, ёғ ва шакарга бўлиб чиқиш каби бошқа кашфиётлар ёрдамига таянамиз. Мана шу кашфиётлардан кейин биз картошка уруғидаги нарса помидор уруғидаги нарсадан ва тухумдаги нарсадан бошқа эканини аниқ сеза бошладик. Арпадаги нарса буғдойдаги, гуручдаги ва сулидаги нарсадан бошқа эканини ҳам сеза бошладик. Юзлаб ва минглаб турдаги товарлар, юзлаб турдаги хизматлар ҳам худди шундай. Масалан, кичик автомашина билан транспорт хизмати кўрсатиш автобус ёки катта автобус ёки самолёт билан транспорт хизмати кўрсатишдан бошқадир. Физика дарслиги бўйича ўқитиш бошқа, математика ёки тарих ва бошқа дарсликларни ўқитиш бошқадир. Бино қурувчи ишчи бошқа, газлама ишлаб чиқарувчи ишчи бошқадир, кўчаларни тозаловчи ишчи ҳам бошқа, компpютернинг профессионал мутахассиси бошқа, ер геологияси бўйича ёки сув бўйича мутахассис бошқа. Бу мутахассисликлар жуда хилма-хилдир. Шунинг учун агар буларнинг ҳаммасини алоҳида-алоҳида олсак, уларда бошқасидан ажратиб турадиган бир хусусият борлигини, манфаат шу хусусият замирида ётганини кўрамиз. Қиймат шу хусусият асосида белгиланади. Бинобарин, бу хусусиятнинг истеъмолчига таъсири бор бўлиб, истеъмолчи уни қидиради ва талаб қилади, уни топганида муайян оромни ёки лаззатланишни, маза қилишни ҳис қилади. Демак, хусусият манфаат билан муайян истеъмолчи ўртасидаги алоқадир.

 

Масалан, ифтор дастурхонига ўтирдик дейлик, биттамиз пиёзнинг бошини тановул қила бошлади, яна биримиз редиска бошини, учинчимиз эса қалампир учини тановул қила бошлади, бошқа биримиз эса ёғ борми, деб сўраб қидира бошлади, шундай қилиб ҳар ким ўз таъбига тўғри келадиган хусусиятни қидириб уни мана шундай турли нарсаларда топади. Болалар устида тажрибалар ўтказилди. Уларни кўпгина хилма-хил таомлар бор ошхонага олиб киришди. Бир бола бир турдаги таомни бирор миқдорда тановул қилди, бошқа бола эса бошқа турдаги таомни бошқа миқдорда тановул қилди. Текшириб ўрганилганидан кейин ҳар бир бола ўз организмида етишмаган нарсани хоҳлаши аниқланди. Бир

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45