| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Капиталистлар наздида иқтисодий муаммо
Тақчиллик ҳодисаси:
Бу борада табиатнинг жавобгарлик даражаси: Уларнинг айтишича, инсон билан уни қуршаб турган табиат ўртасида узлуксиз кураш боради. Улар «иқтисодий муаммо» деб аташадиган нарсанинг ечимини топиш учун шундай кураш боради. Аслида бу муаммо шахс ёки жамиятнинг чекланмаган эҳтиёжларини қондиришга уриниши оқибатида пайдо бўлади. Чунки – уларнинг фикрича – эҳтиёжлар инсон организми муҳофазаси учун зарур бўлган фитрий ёки бошқача айтганда физиологик эҳтиёжлар билангина чекланиб қолмайди. Аксинча бу эҳтиёжлар – инсон ўзи яшайдиган жамият ҳазорати ривожланиб бориши билан унинг янада кўпроқ ва хилма-хил товарларни истеъмол қилиш истагини эътиборга олинадиган бўлса – тобора ортиб боради. Шу даражада ортиб борадики, уларнинг чеки-чегарасини белгилашнинг иложи бўлмай қолади.
Шунинг учун – дейди улар – битта ҳақиқат тан олиниши лозим. У ҳам бўлса тақчиллик ҳодисасидан фақат табиатгина жавобгар бўлмай балки бу ерда ҳисобга олмаса бўлмайдиган бошқа бир жиҳат ҳам бор. У башариятнинг табиат маҳсулдорлигини оширадиган кучларга ўз ҳукмини ўтказишда узлуксиз илдамлаб боришидан иборатдир. Мана шу нарса эҳтиёжларнинг янада ортишига ва хилма-хил бўлишига олиб келди. Буни мазкур тақчиллик ҳодисасининг доимий мавжудлигидан одамнинг табиати ҳам баб-баравар жавобгардир, деб айтиш ҳам мумкин. Улар яна бундай деб фикр билдиришади: Инсоний цивилизация (ҳазорат) босқичма-босқич ривожланиб боради. Бу эса бизга доим шуни кўрсатадики, илм-фаннинг ривожланиши нафақат имкониятдаги ресурслар ҳажмининг ошишига, балки шу ресурслардан иқтисодий жиҳатдан янада кўпроқ фойдаланиш имконини берган воситалар ва имкониятларга йўл топишга ҳам олиб келади. Шундан кейин эҳтиёжларни янада кўпроқ қондириш имкони туғилади. Бу эса эҳтиёжларнинг ошиб боришига ва чекланмаганлигига инсоннинг ўзи ҳам ҳисса қўшганини англатади. Чунки технологиялар янги-янги, кўплаб хизматлар ва товарларнинг пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Яъни инсоннинг истак-хоҳиши ўсиб боради, унинг олдида кўплаб эҳтиёжлар пайдо бўлади. Унинг қачонлардир оддийгина бўлган эҳтиёжлари ва истаклари ўсишида давом этиши натижасида шундай бўлади.
Масалан чорвачилик босқичида шахсга ўзининг чорвасини, фойдали ҳайвонларни ўтлатиши, боқиши учун кенг ер майдонлари,
6-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|