Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
равишда келтириб чиқаришиб, авж олдира бошлашди. Бу урушлар ва низолар оловини авж олдириш учун қурол-аслаҳаларни ва бошқа нарсаларни муҳайё қила бошлашди. Ўзларининг корхоналари узлуксиз ишлаб туриши учун шундай қилишди. Масалан автомашина ишлаб чиқарадиган биргина корхона саксон миллиондан кўп автомашина чиқаради. Бошқаларни шунга қиёс қилиб кўраверинг.
Демак қиймат нисбий нарса эмас, ўзгармас ҳақиқий нарсадир. Яъни у ўзгармас ҳақиқат бўлиб, унинг гавдаланиб турган воқелиги бор. Бу ҳақиқат нарсадаги манфаат миқдоридир. Шу билан бирга тақчиллик омили ҳам ҳисобга олинади. Келинг энди тақчиллик омилини ҳисобга олиш, деган жумлага тўхталайлик. Тақчиллик омили товар нархининг кўтарилиши ва пасайишига таъсир қилади, лекин товар нархини белгилаш асосига таъсир қилмайди. Яъни товарнинг бозорда оз ёки кўп бўлиши унинг нархи бўлиши ёки бўлмаслигига таъсир қилмайди. Чунки товарнинг оз бўлиши унга нарх қилиб бермаганидек кўп бўлиши ҳам уни нархсиз қилиб қўймайди. Аксинча товарнинг нархи бўлиши ёки бўлмаслиги унинг озлиги ёки кўплигига эмас, балки ундаги манфаатга боғлиқдир.
Демак нарсанинг қиймати ундаги манфаат миқдоридир. Бунда бу нарсанинг кўплиги ёки озлигининг эътибори йўқ. Шунингдек унинг тақчил бўлиши унинг нархини белгилашдаги бир қисм (омил) ҳам эмас, лекин товарнинг озлиги унинг нархини кўтариб юбориши, кўплиги эса нархини тушириб юбориши боис тақчиллик омилини ҳисобга олмай илож йўқ. Лекин буни нархни белгилашдаги бир қисм, деб эътибор қилмасдан ҳисобга олинади, холос.
Демак ҳақиқат шуки, нарсанинг қиймати шу нарсадаги манфаат миқдоридир. Шу билан бирга унинг нархини белгилаш вақтида тақчиллик омилини ҳам ҳисобга олинади. Лекин бу омилни нархни белгилашдаги бир жуз (қисм), деб ҳисобланмайди. Бу билан эса эътибор нарсадаги манфаат миқдорига қаратилган бўлади ва бу миқдор нархни белгилашда асос бўлади.
Энди бир товарни бошқа товар ёки хизмат билан айирбошлаш вақтидаги қийматга келсак, агар бу товарнинг манфаати бошқа бир товар ёки меҳнатнинг манфаати билан белгиланса тўғри белгилаш бўлади ва қисқа муддат давомида ўзгармай туришга яқинроқ бўлган белгилаш бўлади. Бу ишга эса барча замонда одамлар ўзаро келиша олишади. Тажрибали савдогарлар туфайли шундай бўлади. Чунки бу савдогарларни худди нарх (пул) билан савдолашаётгандек бунда (айирбошлашда) аниқ савдолашаётганини кўрамиз.
Масалан улар узумни зайтунга, анжирни ловияга, ошқовоқни ёғга айирбошлаш қилардилар, ўзларига зарур нарсаларни пул ўрнига буғдой,
41-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|