Бу ерда иш ҳақи, процент, рента 2, фойда каби анъанавий иқтисодчилар фикри-зикрини банд қилган кўплаб ишлар бор бўлса-да, лекин баҳсларда асосий эътибор қиймат ва тақсимлашни ўрганишга қаратилди.
Жорий қиймат бозорда вақтинча белгиланадиган қийматдир. Таклиф билан талаб бир-бирига тўғри келиб қолганида шундай бўлади. Уни «жорий нарх» деб ҳам аталади.
Ҳақиқий ёки табиий қиймат – қайта ишлаб чиқариб бўлмайдиган ва миқдорини кўпайтириб бўлмайдиган нарсалар ёки товарлар қийматидир. Шунга кўра уларнинг қиймати таклиф кўпайиши билан камаймайди. Чунки бу товарларнинг қиймати уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат миқдоридан алоҳида бўлади. Уларнинг қиймати уларга эга бўлишни истайдиган кимсаларнинг бойлигига ва истак-хоҳишларига боғлиқ бўлади, холос. Бундай нарсаларга мисол қилиб: машҳур рассомлар чизган полотноларни, ҳайкалларни, нодир китоблар ва тангаларни, бошқа нодир дурдоналарни келтириш мумкин. Бундай нарсаларнинг қиймати таклиф жиҳатидан уларнинг
2 Рента (нем. rente, лот. reddita – қайтариб берилган) – 1) кенг маънода – мулк эгаларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасдан ер, мол-мулк, капиталдан мунтазам оладиган даромади: ссудага берилган капиталдан фоиз, ер эгаларининг ижарага берилган ер участкасидан, уй-жой эгаларининг ижарага берилган бинолардан мунтазам оладиган даромад. Тор маънода Рента – қатъий даромадли пул капитали ва қимматли қоғозлар эгалари фоиз шаклида оладиган даромад. Аксарият ҳолларда Рента тушунчаси ерни ижарага бериш натижасида олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади. 2) суғурта полиси бўйича суғурта ташкилоти томонидан суғурталанган шахсга ҳар йили тўланадиган пул суммаси.
12-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|