Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
мунча вақтдан кейин болалар истеъмол қилаётган нарсаларнинг, хусусан, нон, мевалар каби турларнинг ўзаро яқинлиги аниқ бўлиб қолди.
Улар «чекли-чегарали манфаат» деб аташадиган нарсага келсак, улар манфаатни тушунтиришда хато қилишиб, қондириш ниҳоясига етган чегара, деган фикрга аста-секин келишди. Улар бундай дейишди: Биз ҳозир қиймат маъносини аниқ айта оламиз, яъни қиймат – қондириш ниҳоясига етган чегарада, қондиришда иштирок этган товар бирликларининг охиргисида бўлади.
Энди шундай савол ташлаймиз: Биз қондиришни бошлаган биринчи бирликдаги мавжуд манфаат қондириш тамомига етган охирги бирликдан фарқ қиладими? Аниқроқ айтадиган бўлсак: «А» бирликдаги мавжуд манфаат қондириш ниҳоясига етган «Б» бирликдаги мавжуд манфаатдан фарқ қиладими? Яъни биз қорин очлигини қондиришни бошлаган биринчи бурда нон қондириш тамомига етган учинчи бурда нон манфаатидан фарқ қиладими? Бирор товарнинг бирликлари – бу товар қанчалик кўп бўлмасин – бир-биридан қачон фарқ қилади? Буни аниқроқ тушунтириш учун ушбу мисолни келтирамиз: Бир новвой бир кунда ўн минг нон ёпса бу ноннинг манфаати мана бу ноннинг манфаатидан бошқача, деб айта олишимиз учун бу нонлар ўртасида фарқ борми?
Биз уларга шундай деймиз: Улардаги тасаввур тамоман тескаридир. Чунки бўладиган иш шуки, қорни оч инсоннинг иштаҳаси ейишни бошлаган пайтда кучли бўлади. Демак бу инсон наздида биринчи ноннинг аҳамияти катта бўлади. Чунки у билан очлик босилади. Қондиришни бошлаган оч одам учун муҳими шудир. У битта нон едими ёки ўнтами, унинг учун муҳими шу, яъни очликни босишдир. Биринчи нондан тортиб ўнинчи, эллигинчи нонларгача ҳаммаси баробардир, улардаги манфаат бир хилдир. Улар шуни айтишлари керак эди. Лекин бундай дейиш ўрнига улар аҳамиятни нонда қилиб қўйишди. Ваҳоланки аҳамият (яъни муҳими) аслида нон тановул қиладиган киши наздидаги нарса эди. Шунга кўра демак улар «чекли манфаат» деб аташадиган нарсанинг ўзи йўқ.
Улар бозор талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни исташгани учун мувофиқлаштирувчи тадқиқотлар ўтказишларига тўғри келди.
Маҳсулотлари талабга жавоб бера олиши учун, маҳсулотлардан катта қисми бозорда касодга учрамаслиги учун ва фойда келтирадиган нархни қўя олишлари учун шундай тадқиқотлар ўтказишларига тўғри келди.
«Чекли мафаат» назарияси аслида улардаги нарх назариясидир. Ишлаб чиқаришни муайян нуқтада концентрациялаш учун ана шу нуқтада маҳсулот доим истеъмол талабларига жавоб бериши, ишлаб чиқариш
39-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|