Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

нарх таклиф ва талаб механизми натижасида автоматик равишда (ўз-ўзидан) шу мувозанат нархига тушади. Шунингдек мувозанат нархидан кам бўлган ҳар қандай нарх ҳам таклиф ва талаб механизми натижасида ўз-ўзидан шу мувозанат нархига кўтарилади. Демак мувозанат нархигина бозордаги ҳақиқий нархдир.

Таклиф ҳамда нарх хусусида
Бозор кучлари: яъни капиталистик низомдаги таклиф билан талаб ва нарх ишлаб чиқариладиган ресурсларни турли ишлаб чиқариш тармоқларига, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга тақсимлайди. Ишлаб чиқарилган ресурслар нархини (пулини) тўлашга қодир бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи бу ресурслардан истаган нарсасини қўлга киритиши ва пулини тўлолмаган бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни маҳрум қилиши мумкин.


Шунингдек бозор кучлари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмолчиларга тақсимлайди. Истеъмол товарлари нархини тўлашга қодир бўлган истеъмолчи бу товарлардан истаган нарсасини қўлга киритиши ва бошқаларни улардан маҳрум қилиши мумкин.


Нархнинг роли
Маҳсулот ишлаб чиқариш омиллари бозорида ёки истеъмол моллари бозорида таклиф билан талаб ўртасида мувозанат йўқ бўлиб қолгудек бўлса нархлардаги ўзгаришлар таклиф билан талаб ўртасидаги мувозанатни қайта тиклайди.
Масалан, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш омилларига бўлган талаби таклифдан ортиб кетса ёки истеъмолчиларнинг истеъмол молларига бўлган талаби таклифдан ортиб кетса нарх таклифни кўпайтирадиган ва талабни камайтирадиган даражада кўтарилади, охири бориб таклиф ва талаб тенг бўлиб қолади. Энди агар талаб таклифдан кам бўладиган бўлса нарх иккаласи ўртасидаги мувозанатни тиклайдиган даражада пасаяди.


Мана шундан аниқ кўриниб турибдики ишлаб чиқариш омилларини маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлайдиган ва истеъмол молларини истеъмолчилар ўртасида тақсимлайдиган нарса нархдир. Нархдаги ўзгаришлар эса ишлаб чиқариш омиллари бозоридаги ва истеъмол моллари бозоридаги мувозанатни тиклайди.

 

Шуни ҳам кузатамизки, бозор кучлари истеъмолчи истакларини акс эттиради. Шу маънодаки, маҳсулот ишлаб чиқариш сифат жиҳатидан ҳам, миқдор жиҳатидан ҳам бу истакларга жавоб беради, яъни истеъмолчиларнинг муайян товарга бўлган талабининг ошиши ўша товар нархининг ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида товарни кўплаб ишлаб чиқаришга олиб келади. Бу эса маҳсулот ишлаб чиқариладиган ресурслардан катта қисмини ўша товарни ишлаб чиқариш учун ажратишни тақозо қилади.

Демак истеъмолчи ҳам худди нарх каби пировардида маҳсулотнинг миқдори ва сифатини белгилашга, яъни маҳсулот ишлаб чиқариладиган ресурсларни ишлаб чиқариш тармоқларига тақсимлашга ўз ҳукмини ўтказади.

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45