| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Нарх
Нарх жамиятнинг товарлар қийматини белгилашидир. Иш ҳақи эса жамиятнинг меҳнатлар қийматини белгилашидир. Пул эса шу белгилашни ифодалайдиган нарсадир. Пул шундай нарсаки, у бизга турли товарлар ва меҳнатларни қиёслаш (солиштириб ўлчаш) ва уларни битта асосга қайтариш имконини беради. Ана шунда турли товар ва меҳнатларни битта бирлик бўлган умумий ўлчовга қайтариш билан бу товар ва меҳнатларни бир-бирига солиштириш осон бўлиб қолади ва ана шу бирлик асосида товар нархини тўлаш ҳамда ёлланма ишчига иш ҳақини бериш жараёни кетади.
Демак пул бир товар бўлиб, турли мамлакатларда турли пул бирликларига келишиб олинган. Бу билан эса бу бирликлар нарса ва меҳнат манфаати қиёсланадиган ўлчов бўлиб қолади. Бу бирликларнинг айирбошлаш воситаси бўлишига келишиб олингандир. Пуллар қиймати уларнинг харид қувватига, яъни инсоннинг бу пулларга қанча товар ёки меҳнатга эга бўла олишига қараб белгиланади. Шунга кўра демак жамиятнинг товар ва меҳнатлар қийматини белгилашини ифодаловчи нарсанинг харид қуввати бўлиши лозим. Ана шунда у пул бўлади, яъни ҳар бир инсон товар ва меҳнатларга эга бўла олишига восита бўладиган қувват бўлади.
Аслида унинг ўз ички қуввати бўлиши лозим ёки ўз ички қувватига таяниши лозим. Яъни унинг ўзи одамлар наздида эътиборли қийматга эга бўлиши лозим. Ана шунда у пул бўлади.
Бироқ бугунги кунда дунёдаги давлатларнинг пул чиқариши воқесига қарасак бу давлатларнинг баъзилари ўз пулларига ички қувватни қилиб берганини ёки пуллар ўз ички қувватига таянганини, айрим давлатлар эса бир нарсани ўзаро келишиб, пул қилиб қўйганини ва унга харид қувватини қилиб берганини кўрамиз.
Масалан олтин ва кумушнинг ўз ички қуввати бор. Демак бу иккисининг ўзи пул бўлади. Шунингдек олтин ва кумуш пуллар таянадиган асос ҳам бўлади. Бунда олтин ва кумушдан анча миқдор эҳтиёт заҳира сифатида давлат хазинасига қўйилиб унинг муқобилида қоғоз пуллар чиқарилади. Бу пуллар ана шу эҳтиёт заҳирага таянади ва уни гавдалантиради. Бу пулларда уларни уларга тенг бўлган олтин ва кумушга алмаштириш кафолати бўлади.
Таклиф ва талабни, нархни ғарбликлар бозор кучлари, деб ҳисоблашади. Чунки ғарбликлар нархни таклифдан айри, деб билишмайди. Аслида нархнинг ўзи аҳамият қаратадиган ўрин эмас. Чунки уларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга уни кўпайтириш ва узлуксиз кўпайтириш жиҳатидан қараб ёндашишлари бозорни – нархни назорат
43-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|