Бу олимлардан айримлари қийматни тушунтиришда жорий нархларни тушунтиришга эмас, балки ҳақиқий қийматни, яъни «айирбошлаш қиймати», деб аталган нарсани тушунтиришга асосланиб, гоҳ сарф-харажат, гоҳ манфаат мавзусига мурожаат қилишди. Масалан улар ишлаб чиқариш сарф-харажатига асосланишиб, бу харажат мазмунини белгилашда турли фикр билдиришди. Бунинг натижасида улар таклифни анализ (таҳлил) қилишга аҳамият беришди. Масалан анъанавий (классик) мактаб ва марксистик мактаб намояндалари шундай қилишди. Мана шу объектив назариялардир.
1. Ишлаб чиқариш сарф-харажатини таҳлил қилишга асосланувчи назария. 2. Манфаатни таҳлил қилишга, яъни талабни таҳлил қилишга асосланадиган назария. 3. Мувофиқлаштирувчи назария. У таклиф ва талабни биргаликда таҳлил қилишга асосланади. 4. Ижтимоий назария. У «сиёсий ва ижтимоий муассасалар таъсирини таҳлил қилишга асосланади». Классик тадқиқотчилар асосан ишлаб чиқариш сарф-харажатини унинг барча элементларини ўз ичига оладиган кенг маъноси билан баҳс қилишган бўлса, марксистлар қийматни фақат меҳнат элементига чеклаб қўйишди. Классик тадқиқотчилар ишлаб чиқариш харажати қийматлар, яъни ишлаб чиқарилган моллар қийматлари мажмуасидир, деган фикрни билдиришган бўлса, марксистлар «қиймат фақат уни
15-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|