Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

танқид эркинлиги мустаҳкамланиши ортидан бир гуруҳ файласуфлар ва муфаккирлар пайдо бўлганидан кейин шундай бўлди. Ана шу даврда Европа кўплаб сиёсий ўзгаришларни бошидан кечирди, инқилоблар ва урушлар оловида ёнди. Бу инқилоб ва урушлар сиёсий тузумлар ва регионал иттифоқлардаги кўпгина ўзгаришларга олиб келди. Шу билан бирга ана шу иттифоқлар ва давлатларда сиёсий барқарорлик йўқ эди. Бунга иқтисодий беқарорликлар ҳам келиб қўшилди. Эркин иқтисод ўрнашиши оқибатида шундай бўлди. Натижада буржуазия 5 табақаси, капиталистлар билан ишчилар синфи ўртасида табақаланиш яққол кўзга ташланди. Бунга қўшимча ҳоким аристократ 6 табақалар ҳам бор эди. Маркс мана шу кураш ҳодисалари гирдобида ҳамда ўзининг онги шаклланишига таъсир қилган айрим ўқиб-ўрганишлар сабабли социализм фикрларидан кўп таъсирланди.


Шундан кейин Маркс идеология асосларини, диалектик материализмни 7 ишлаб чиқди. Бу диалектика материянинг келиб чиқиши ва инсоннинг келиб чиқиши ҳақида баҳс қилади. Маркс ривожланиш қонунини илгари сурди, тарихий материализмни ишлаб чиқди. Шундан кейин у жамиятларни ҳар бир асрдаги иқтисодий вазиятга қараб синфларга ажратди. Шу маънодаки, ҳар бир жамият ишлаб чиқариш қуроллари ва услублари шаклига қараб шаклланадиган бўлди. Табиийки, жамиятлардаги ўзгариш ишлаб чиқариш қуроллари ва тушунчаларининг ўзгаришига қараб амалга ошадиган бўлади.


Маркс Лоренс фон Штайн ёзган «Франциядаги социалистик ҳаракат тарихи»ни ўқиб чиққанидан кейин яна социализм мавзусини ўқиб-ўрганишга киришди. Сўнгра Франция, Англия, Германия тарихини, турли сиёсий тузумлар тарихини ўқиб-ўрганди, Рикардо ва бошқа инглиз иқтисодчиларнинг китобларини ўқиди. Ана шу ўқиш-ўрганишлардан кейин у «Гегелp фалсафаси танқиди муқаддимаси» номли мақолани нашр қилишга муваффақ бўлди.
Қиймат назарияси:

 

5 Буржуазия – (франц. bоurgeъisie – шаҳарликлар) – савдо, саноат, кредит-молия ва буржуазия тадбиркорлик фаолияти натижасида даромад олувчи ижтимоий синф. Буржуазия анъанавий жамият қарор топган шароитда, 16-20 асрлардаги инқилоб ва ислоҳотлар натижасида юзага келиб, муҳим иқтисодий ва сиёсий таъсирга эга бўлди.

6 Аристократ (юн. Aristъkratia – яхшилар ҳукмронлиги) – иқтисодий ҳукмрон синф, зодогонларнинг сиёсий ҳокимияти, ҳукмронлиги.

7 Диалектик материализм – Марксизмнинг фалсафий таълимоти. Материализм ва деалектиканинг узвий бирлигидан ташкил топганлиги учун диалектик материализм дейилади. У материя (борлиқнинг моддий шаклини ифодаловчи умумий тушунча) дунёнинг ягона асоси, онг материянинг хоссаси эканлигига асосланади.

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45