Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

айирбошланиш қудратидир. Агар икки молнинг бири пул бўлса нарх, деб аталади. Нарх молнинг пулга айирбош қилиш қийматини ифодалайди.

Демак айирбошлаш қиймати айирбошлашни тақозо қилади, яъни икки шахснинг ҳар бири ўзидаги молдан иккинчи шахсдаги мол эвазига воз кечишини тақозо қилади. Шунинг учун айирбошлашни жамоатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айирбошлаш бозор бўлишини талаб қилади. Демак истеъмол қиймати билан айирбошлаш қиймати ўртасидаги фарқ шуки, айирбошлаш қийматини бозорсиз тасаввур қилиб бўлмайди, истеъмол қиймати учун эса битта шахснинг бўлишининг ўзи кифоя. Бундан ташқари айирбошлаш қиймати объектив қиймат бўлиб, ҳар бир бозорда турлича бўлади. Истеъмол қиймати эса бунинг аксидир. Чунки у субъектив қиймат бўлиб ҳар бир шахсда турлича бўлади.


Истеъмол қиймати билан айирбошлаш қиймати ўртасида алоқа борми? Бу саволга: манфаат талаб асосидир, нисбий тақчиллик эса таклиф асосидир, бу иккиси биргаликда манфаат асосини ташкил қилади, деган нуқтаи назардан туриб жавоб бера оламиз.


Адам Смит «манфаат билан айирбошлаш қиймати ўртасида боғлиқлик йўқ» деган хулосага келган. У бунга «кўпгина товарларнинг айирбошлаш қиймати деярли йўқ бўлиб, улар тобора ошиб борувчи манфаатга эга. Масалан сув ва ҳаво каби. Манфаати кам кўпгина товарлар эса баланд айирбошлаш қийматига эга. Масалан олмос ва рассомларнинг айрим полотнолари каби» деган фикрини асос қилиб олди. Аслида эса бу икки қиймат ўртасида алоқа мавжуд. Шу даражадаки, бу алоқа истеъмол қийматини айирбошлаш қийматини тушунтиришлар доирасига киритиш имконини беради. Ғарб иқтисодчиларининг тадқиқотлари бу ҳақиқатнинг қиймат назариясида катта таъсири борлигини кўрсатиб берди.

Шуниси аниқки, нарса агар фойдали бўлмаса унинг қиймати бўлиши мумкин эмас. Лекин манфаат, яъни фойдали бўлишнинг ўзигина нарсанинг қийматга эга бўлиши учун етарли эмас, балки эҳтиёжларга нисбатан ана шу нарса тақчил, кам бўлиши ҳам шарт. Акс ҳолда у сув ва ҳаво каби айирбошлаш қийматига эга бўлмаган эркин моллардан бири бўлишдан нарига ўтмайди.


Қийматни тушунтирувчи назариялар
Ғарблик иқтисодчи олимларнинг қийматни тушунтирувчи бир неча назариялари бор:

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45