| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Қолаверса унинг меҳнат билан ишчи кучини бир-биридан фарқлаши унинг «ишга олувчи хўжайин кўрадиган фойда, яъни капитал ҳосил бўлишининг асоси бўлмиш фойда ҳосил бўладиган қўшимча қиймат бор» деган фикрига йўл очиб берди.
Шунда Маркс ишчиларга мурожаат қилиб хўжайинлар уларнинг меҳнати ва кучи маҳсули бўлган ортиқча қийматни ўзларига олиб қолиб, уларга зулм қилишаётганини, уларга – Рикардонинг иш ҳақлари ҳақидаги назарияси бўйича – иш ҳақи сифатида фақат тирикчиликкагина етадиган миқдорни беришаётганини айтди.
Маркс ўзининг фикри бўйича оддий меҳнат билан малакали (мураккаб) меҳнатни бир-биридан фарқлашига қарамай «қиймат меҳнатдир» деган фикрни айтди. Бу билан у меҳнатнинг дахли бўлмаган табиат маҳсулотларини эътиборга олмаган бўлади. Чунки бу маҳсулотларнинг – у таянган асосга кўра – ҳеч бир қиймати йўқ.
Маркс гоҳида манфаатни қиймат учун зарурий ва унинг асосий шарти, деб ҳисобласа-да, лекин у бошқа томондан қийматни тушунтиришда ҳам, уни қиёслашда ҳам манфаатга асосланмайди. Шунинг учун у бундай дейди: «Биз маҳсулотларни бошқасига айирбошлар эканмиз уларнинг истеъмол қийматини ҳисобга олмаймиз, бу аниқ».
Шу ўринда биз нотўғри мантиқий хулосани кузатамиз. Унинг мазмуни шуки, Маркс қиймат асоси ҳақида баҳс юритар экан ҳамма молларда шу қийматнинг муштарак асоси бўлишини истади. Шу сабабли у манфаатни қиймат асоси сифатида кўришни рад қилди. Чунки унинг фикрича манфаат муштарак асос бўлишга ярамайди. Чунки у ҳар бир шахсда турлича бўлади. Қолаверса у меҳнат қийматни тушунтирувчи омил сифатида эканини айтиб, уни муштарак асос сифатида илгари сурди. Бу меҳнат ҳам худди манфаатга ўхшаб унда сарфланадиган куч ва машаққат ҳар бир шахсда турлича бўлишини эса унутди.
Маркс «манфаат қиймат учун зарурийдир ва уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватловдир» деб туриб, сўнгра уни қиймат тушунчасига ҳам ва қийматни қиёслашга ҳам киритмаслиги қандай бўлди ахир?!
Маркснинг бу «меҳнат миқдори» назариясида воқеликдан йироқлик бор. Чунки кўп ҳолларда айирбошлаш қиймати, яъни «нисбий нархлар» товар ишлаб чиқаришда сарфланадиган меҳнат миқдори билан мутаносиб (мос) келмайди. Демак энг катта қийматдаги нарсаларга энг кўп меҳнат сарфланган бўлиши зарурий (шарт) эмас. Чунки катта меҳнат талаб қиладиган, қиймати эса кам
25-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|