Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Чегарали манфаатнинг истеъмол кўпайиши билан камайиши. Биз абсолют манфаат истеъмол қилинган бирликлар кўпайиши билан ортганини кўрдик. Биз охирги бирлик истеъмол қилиниши натижасида абсолют манфаат миқдори ортишини кўрамиз. Чегарали манфаатда эса бунинг тескарисини кўрамиз. Чунки у истеъмол ошиши билан тобора камайиб боради. Буни «чегарали манфаатнинг камайиб бориши қонунияти» деб аталади. Истеъмол ошиши билан манфаатнинг камайиб бориши қонунияти абсолют манфаатга эмас, чегарали манфаатга аниқ тўғри келади. Бу қонун молнинг ўзидаги манфаатга эмас, молнинг истеъмолчига нисбатан бўлган манфаатига тўғри келади. Демак чегарали манфаатнинг камайиб бориши сабаби молнинг ўзига эмас, истеъмолчининг ўзига бориб тақалади. Чунки нарсалар табиати бир-бирига тенг бўлишини тақозо қилади. Истеъмолдан ҳар-бир миқдор эҳтиёжни қондиришнинг бир маълум миқдорини юзага чиқаради. Бу эса эҳтиёжнинг кескинлигини камайтиради. Молнинг истеъмолчи учун қай даражада манфаатли эканлиги унинг эҳтиёжи қанчалик кескинлиги билан ўлчанар экан, демак эҳтиёж кескинлиги камайиши билан, яъни истеъмол ортиши билан бу манфаат камаяди. Демак чегарали манфаат истеъмолга тескари пропорционалдир. Зеро чегарали манфаат эҳтиёж кескинлигига ва шу эҳтиёжни қондириш учун тайёрланган мол миқдорига боғлиқ бўлади. Бу миқдор кўпайиб эҳтиёж кўпроқ қондирилгани сайин эҳтиёж кескинлиги камаяди, охири бориб нолга тушиб қолади. Бу пайтда энди қўшимча истеъмол қилиш абсолют манфаатга бирор нарсани қўшолмайди, аксинча у алам келтира бошлайди, холос.


Қиймат
Рикардо 1820 йил 9 октябрда Малpтусга мактуб юбориб шундай деб ёзди: «Сизнинг фикрингизча сиёсий иқтисод бойлик табиати ва сабаблари ҳақида баҳс қилади. Лекин у менинг фикримча саноат маҳсулотини шу маҳсулотнинг юзага келишига ҳисса қўшадиган табақалар ўртасида тақсимлаш қонунлари ҳақида баҳс қилади. Биз албатта бойлик ҳажмини белгилаб берадиган тўғри қонунга эриша олмаймиз. Лекин уни тақсимлашни белгилаб берадиган тўғри қонунга эришишимиз мумкин. Биринчи баҳс беҳуда ва бўлмағур нарса эканига ва фақат иккинчи баҳсгина иқтисод фанининг ҳақиқий мавзуси эканига бўлган ишончим кундан-кунга ортиб боряпти».

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45