Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

асрайдиган кийимлар ва сиз­ларни (душманнинг) зиён етказишидан сақлайдиган совутлар (яратди). У зот шояд мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неҳматини мана шундай комил қилиб берур“.         [16:80-81]


Инсоннинг кийимга бўлган эҳтиёжига келсак, у ўз танасини беркитиб турадиган ёки қаҳратон совуқ ва жазирама иссиқдан ҳимоя қиладиган кийимга интилиши табиийдир. Бу тўғрида ҳам у ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. У ҳозир бу эҳтиёжини замонавий қондириш воситалари билан қондирмоқда. У ерда ухласа ҳам, сомон, бўйра, юмшоқ тўшак, кроватларда ухласа ҳам, буларнинг барчасида унинг уйқуси ўша-ўша, бир хил уйқу бўлиб унга роҳат ва ором бағишлаган. Худди шунинг сингари инсон ўзининг авратини ва уят жойларини беркитиб турадиган, қаттиқ совуқ ёки қаттиқ иссиқдан сақлайдиган кийимни излаб топишга табиий равишда интилади. Инсон кийим-кечакни тарих тонгидаёқ билган, уй-жойларни ҳам билган. Мана бу қадимги баланд қасрлар, эҳромлар, ибодатхонадаги ҳайкаллар ҳамон сақланиб, кўз ўнгимизда турибди. Улар ва бошқалар ҳеч қандай машина, технология ва саноат тараққиёти бўлмаган ўша даврларда ҳам инсоннинг бошпана, кийим ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжлари қондирилганини кўрсатиб турибди. Бу асосий эҳтиёжларни ва бошқаларни қондириш оқибатида қандайдир муаммо юзага келганини тарих бизга ҳикоя қилмаган.


Демак қадимги асрларда инсоннинг асосий эҳтиёжларига тааллуқли нарсаларда ҳеч қандай муаммо бўлмаган ва ҳозирги асрда ҳам муаммо йўқ. Аммо биз бугун Африка ва баъзи Осиё давлатларида гувоҳи бўлиб турган очарчиликларга келсак, бу капиталистик низом сиёсати ва унинг маҳсули бўлмиш мустамлакачилик натижасидир, ана шу мамлакатлардаги бойликларни талаб, ташиб кетиш, улардаги ресурслардан фойдаланиш мақсадида ғарбнинг мустамлакачи давлатлари ва Америка уюштираётган қирғинлар натижасидир. Бу урушлар ва оммавий қирғинлар натижасида уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган одамлар тўлқини пайдо бўлди. Бу одамлар бошпана ва егани овқат тополмаяптилар. Нуфуз ва манфаат талашиб ўзаро курашаётган мустамлакачилар ана шу одамларга озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдамларини шошилинч етказиб беришаётганини даъво қилишмоқда. Бу худди ҳайвонларни сўйишга тайёрлаш учун уларни ем бериб боқаётган кимсалар ҳолига ўхшайди.

 

Улар муаммо ва унинг ҳақиқий воқелиги ҳақида хато қилишганидек уни муолажа қилишда ҳам хато қилишди. Чунки улар товар ва хизматлар эҳтиёжларга нисбатан камдир, яъни товар ва хизматлар чеклидир. Шунинг учун чексиз эҳтиёжларни қондиришга етмайди. Демак муаммо ҳал қилинмай мавжуд бўлиб қолаверади, деган фикрни билдиришди. Бу хато эса масалани янада хато муолажа қилишга олиб келди. Улар турли хато йўлларни тутишди, уларнинг бутун ҳаракатлари товар ва хизматларни

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45