Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«истеъмол манфаати» деб аташади. Истеъмол қиймати билан айирбошлаш қийматини бир-бирига солиштирганда шундай дейишади. Бу вақтда бунинг ўрнига «манфаат» деган иборани ҳам қўллашади.


Манфаат бўлиши учун молга рағбат, истак бўлишининг ўзи кифоя. Бунда манфаатнинг ахлоқ, тўғрилик, сиҳат-саломатликка тўғри келиши ёки келмаслигининг аҳамияти йўқ. Бундан кўз юмилади. Бу тўғри келмасликнинг қиймат ҳосил бўлишига таъсири йўқ.


Манфаат бевосита бўлиши мумкин. У истеъмол товарларидан ҳосил бўлади. Манфаат билвосита ҳам бўлиши мумкин. Унга иншоотлар, станок (дастгоҳ)лар, қимматбаҳо қоғозлар каби ишлаб чиқарувчи товарлар (яъни восита товарлар, яъни билвосита моллар) орқали эришилади.


«Абсолют манфаатнинг ошиши ва чегарали манфаатнинг камайиши»:
Абсолют манфаат истеъмол кўпайиши билан ошади.
Чегарали манфаат истеъмол кўпайиши билан камаяди.
Абсолют манфаат истеъмолга тўғри пропорционал (мутаносиб)дир.
Чегарали манфаат эса истеъмолга тескари пропорционалдир.
Манфаат қонунлари: Уларда манфаат нормасини белгилайдиган қонунлар ҳақида хулоса чиқариш учун келинг бир турдаги молдан, масалан: нондан маълум миқдорни бир-бирига тамоман тенг бўлган бирлик (бўлак)ларга бўлиб чиқдик, деб фараз қилайлик. Бу бирликлар бирин-кетин эҳтиёжни қондиришга, масалан: таомланишга ишлатилади. Ноннинг ҳар-бир бўлаги келтирадиган манфаат бор. Лекин бу бир-бирига тенг бирликлар эҳтиёжни қондириш учун бирин-кетин истеъмол қилинган пайтда истеъмолчига ўша манфаатнинг айнан ўзини, яъни қондиришдан ўша миқдорнинг ўзини юзага чиқармайди. Буни аниқроқ тушуниш учун келинг фараз қилайлик: Бир шахс нондан беш бирлик (бўлак)ни кетма-кет истеъмол қилди. У мана шу истеъмолдан қўлга киритган манфаатлар масалан қуйидагича бўлади дейлик: (1+4+6+7+8=26). Бунда қуйидагиларни кўрамиз:


Биринчидан:
Абсолют манфаатнинг истеъмол кўпайиши билан ошиши. Чунки Абсолют манфаат – айтиб ўтганимиздек – манфаатлар мажмуаси бўлиб, уларни истеъмолчи истеъмол қилинган ҳамма бирликлардан қўлга киритади. Демак у истеъмолга тўғри пропорционал бўлиб, истеъмол кўпайиши билан ортади, камайиши билан камаяди.
Иккинчидан:

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45