| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
аҳолисига, улар яшайдиган турли минтақаларга, хилма-хил ҳаёт тарзларига тўхталадиган бўлсак, тирикчилик воситалари борасида жуда катта фарқ борлигини, бундай воситалар айрим минтақаларда етарли ва кўп эканини, бошқа минтақаларда эса жуда кам эканини кўрамиз. Лекин бу ерда асосий эҳтиёжларни қондиришга тааллуқли ҳеч қандай иқтисодий муаммо топилмайди.
Лекин ғарблик иқтисодчилар бу инсон ҳақида моддий нуқтаи назардан туриб баҳс юритар экан асосий эҳтиёжлар билан оддий, камолий эҳтиёжлар ўртасидаги фарқни ажратишмади. Уларнинг айтишича, эҳтиёжларнинг чегараси йўқ эмиш, шунча кўп миқдордаги товар ва хизматлар бу чегарасиз эҳтиёжларни қондириш учун етарли эмас эмиш, шунинг учун иқтисодий муаммо мавжуд бўлиб тураверар эмиш.
Улар ўзларининг иқтисодий назарияларини хато, бузуқ, нотўғри, воқега хилоф асосларга қуришганини қатъий ва аниқ далиллашимиз учун оддий қизиқиш ва бирламчи тадқиқотларгина эмас, балки ҳаёт тарзлари турлича бўлган жамиятлар воқесидан олинган тирик мисолларнинг ўзи кифоядир. Масалан Вашингтон, Нpю-Йорк, Лондон, Париж ва бошқа шаҳарларга назар ташласак, улардаги аҳоли, оиланинг ҳар бир аъзоси, масалан битта ёки кўп автомашинага эга эканлигини кўрамиз. Шундан сўнг ўрта Шарқ, Африка, шарқий Осиёдаги шаҳар ва қишлоқларга, саҳроларга келсак юзлаб, балки минглаб одамларнинг битта автомашинага ҳам эга эмасликларини кўрамиз. Хўш бу уларда бирор муаммони туғдирдими? Уларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга бунинг таъсири бўлдими? Табиийки йўқ.
Демак уларнинг асосий хатоси – асосий эҳтиёжлар билан камолий эҳтиёжларни бир-биридан фарқлай олишмаганидир. Демак чегарасиз эҳтиёжлар, деган нарсанинг ўзи йўқ. Аксинча эҳтиёжлар чегаралидир. Товарлар ва хизматлар, яъни қондириш воситалари эса ҳар қандай шароитда, инсоният босиб ўтган ҳар бир асрда доимо эҳтиёжлардан кўп баробар ортиқ бўлган. Демак ҳеч қандай муаммо йўқ.
Қондириш воситалари бўлган товарлар ва хизматлар жуда кўп бўлиб, магазинларга деярли сиғмай қолган, бозорларда босилиб ётибди. Шунга қарамай қашшоқлик, қўл учида кун кўриш ҳамон давом этмоқда. Бунга сабаб ёмон тақсимлашдир ва эҳтиёжларни тўла қондириш учун мана шу улкан миқдордаги товар ва хизматларни жамиятнинг ҳар бир аъзосига тақсимлашни кафолатлайдиган иқтисодий низомни татбиқ этилмаётганидир. Демак муаммо фақат тақсимлашдадир, холос.
Инсондаги эҳтиёжлар фитрий (туғма)дир. Шунинг учун ҳар бир инсон беихтиёр интилиб, ўз эҳтиёжларини қондирадиган нарсани излайди. Асосий эҳтиёжлар еб-ичиш, кийим-кечак, уй-жой эканини айтиб ўтдик. Ибтидоий асрларда яшаган инсон ғорларни ўзига бошпана қилиб олган. Кейинчалик чайлада яшаган. Чайлани бошпана қилиб олган. Ғорда ёки
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|