Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қилиш нуқтаи назаридан туриб назорат қиладиган бўлишларига олиб келди.
Бугун дунё гигант ширкатларда ва халқаро иқтисодий гуруҳлар ва иттифоқлар ҳомийлиги остида турли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига гувоҳ бўлиб яшамоқда. Бу ширкатлар ва гуруҳлар дунё бозорларига улкан миқдордаги маҳсулотларни чиқармоқда. Бу маҳсулотлар магазин, дўкон ва бозорларга сиғмай кетди. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўзаро тўқнашиб, бир-бири билан курашмаслиги учун ва бозорлар бу саноат маҳсулотларини мувозанатли шаклда қабул қилишини таъминлаш мақсадида улар комиссиялар ташкил қилиш йўлига ўтишди ёки тўғрироқ айтадиган бўлсак, уларда бозорни истеъмолчилар, товар ва хизматларни, қайси товар ва хизматларга талаб кўплигини ўрганиш билан шуғулланадиган махсус ширкатлар пайдо бўлди. Улар ҳар бир товар, ҳар бир шаҳар, ҳар бир бозорга оид аниқ ҳисоб-китобларни қилишди, маълумотлар тўплашди, миқдор ва рақамлар билан бозорни ва товарлар истеъмолини белгилашди. Бу ширкатлар ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ширкатларни ва корхоналарни муайян тўлов эвазига ана шу маълумотлар ва рақамлар билан таъминлаб туради.
Улар сув ва электр энергия сарфини киловат соатлар ва куб метрлар билан ўлчашни жорий қилишганидек бозорлар ва уларда товарлар сотилиши, истеъмол миқдорига оид аниқ ўлчовни ҳам ишлаб чиқишди. Улар шу ўлчов ёрдамида бозорларда қанча турдаги мол борлигини, қанча миқдорда товар борлигини, қанчаси истеъмол қилинганлигини, қайсинисига талаб кўп, қайсинисига оз эканини ҳисоб-китоб қилишади. Бу ўлчов ва ҳисоб-китоблар натижалари бозорларни, улардаги аҳволни ўрганишга қизиқувчи ширкатларга муайян тўлов эвазига тарқатилади. Айрим ширкатларда мутахассис вакиллар бор бўлиб, уларнинг вазифаси бозорларни кузатиб нима истеъмол қилинаётганини ва қилинмаётганини, яъни бозорда қайси товарга талаб борлигини, ана шу ширкатларнинг қайси маҳсулотларига талаб кучли ёки кам эканини ўрганишдир. Бу ширкатлар ўз саноат корхоналарининг доимий ишлаб туришини таъминлаш ва нархни сақлаб туриш учун ўз маҳсулотларини камайтириб ёки кўпайтириб туриши мумкин.
Улар «нарх товар ва хизматларни жамият аъзоларига тақсимлашда рол ўйнайди. Нарх маҳсулот билан истеъмол ўртасида мувозанатни пайдо қилади. Таклиф ва талабни тартибга соладиган ҳам мана шу нархдир» деган якуний хулосага келишган.
Уларнинг айтишича нарх сабабли: нарх механизми сабабли бозорларда таклиф билан талаб мувозанатга келиб хотиржамлик ва барқарорлик ҳукм суради. Шу даражадаки, очкўзларга ҳам
44-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45
|