| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Исломий Уммат ичидаги бирор жамоа олиб борадиган даъват билан Исломий давлат олиб борадиган даъват ўртасини ажратиб олиш даъватни олиб борувчилар қиладиган ишнинг турини билиш учун керак. Улар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, Исломий давлат олиб борадиган даъватда амалий жиҳат кўриниб туради. Давлат Исломни ичкарида тўла ва умумий равишда татбиқ қилади. Токи мусулмонлар ҳаётда бахтли бўлсинлар ва Исломий давлат соясида яшаётган ғайримусулмонлар Ислом нурини кўриб, унга ўз ихтиёрлари билан рози ва хотиржам бўлиб кирсинлар. Давлат фақат тарғибот ва Ислом аҳкомларини шарҳлаш билангина эмас, балки қўшни ўлкаларни Ислом билан бошқариш – даъватнинг амалий тариқати, деган эътибор билан уларни Ислом билан бошқариш мақсадида Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун куч тайёрлаш орқали ҳам даъватни ташқарига олиб чиқади. Росулуллоҳ с.а.в. қўллаган, кейин то Исломий давлатнинг охирги дамларигача халифалар қўллаган тариқат айнан шудир. Шунинг учун Давлат томонидан ички ва ташқи сиёсатда даъватни олиб бориш даъватдаги амалий жиҳатдир.
Аммо жамоа ёки уюшма олиб борадиган даъват фикрга тааллуқли ишлардан иборат бўлиб, бошқа ишларни амалга оширишга алоқасиздир. Шунинг учун бу даъват амалий жиҳатни эмас, фикрий жиҳатни олиб, Исломий давлат вужудга келгунича шариат бундай ҳолатда белгилаб берган ишларни амалга оширади. Давлат вужудга келганидан сўнг даъватда амалий жиҳат бошланади. Шунинг учун мусулмонларни даъват қилиш билан шуғулланаётган жамоа ёки уюшма уларни исломий ҳаётни қайта бошлашлари учун Исломни тушунишга даъват қилади ва кураш тақозо қиладиган услуб билан бу даъватни тўсаётганларга қарши курашади.
Росулуллоҳ Aнинг Маккадаги ҳаётлари даъватни олиб бориш учун намуна қилиб олиниши лозим. Бу ҳаётга кўра, Ислом белгилаган вазифаларни бажариш билан бирга – Арқамнинг уйида бўлганидек – Исломни ўрганиш ва тушуниш босқичи бошланади. Сўнгра Исломни ўрганиб, яхши тушунган ишончли-содиқ мўминлар Уммат Исломни яхши тушуниб етиши ва Исломий давлатнинг бўлиши зарурлигини тушуниши учун Умматга таъсир ўтказиш босқичига ўтадилар. Уюшма аввало одамларнинг бузуқ қилмишларини эслатиб, буларнинг айб эканлигини фош қилиши, улар билан хато тушунчалари хусусида баҳслашиб, бу нарсаларнинг аҳмоқона эканини кўрсатиб бериши ва уларга Исломнинг ҳақиқатини ва даъватнинг моҳиятини баён қилиб бериши лозим. Токи одамларда даъват ҳақида ваъйи ом (умумий онг) вужудга келсин, даъват кишилари умматнинг бир бўлагига айлансинлар ва уммат улар билан биргаликда бўлинмас бир бутун бўлиб қолсин. Шунда уммат бир бутун бўлиб, даъватни олиб бораётган уюшма етакчилигида самарали иш қилади. Ҳатто улар биргаликда ҳокимиятни қўлга олиб, Исломий давлатни вужудга келтирадилар. Шу вақтда Росулуллоҳ Aнинг Мадинадаги ҳаётлари Исломни татбиқ қилиш ва Исломга даъват этишда ўрнак қилиб олинади. Шунинг учун даъватни олиб бораётган исломий уюшманинг амалий жиҳатларга алоқаси бўлмайди, у даъватдан бошқа нарса билан шуғулланмайди ва бошқа ишлардан бирортаси билан машғул бўлишни даъватдан чалғитувчи ва тўсувчи нарса деб ҳисоблайди.
43-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49
|